Фоторепортаж: Зотдор отлар боқиладиган клуб, 100 млн долларлик Янги Андижон шаҳарчаси ва туризм кўчаси

Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан бир қатор оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар учун 23–25 июнь кунлари Андижон вилоятидаги туризм мажмуалари, дам олиш ҳудудлари ва зиёратгоҳлари бўйлаб инфо-тур ташкил этилгани хабар қилинганди. Унда иштирок этган «Bugun.uz» мухбири  вилоятнинг сайёҳлар бориши керак бўлган масканлари борасида репортаж тайёрлади.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, инфо-турнинг иккинчи кунида ОАВ вакиллари ва блогерлар Андижон шаҳридаги «Horse king» йилқичилик ва от спорти клуби, 24/7 туризм кўчаси, Экопарк, Муҳаммад Юсуф ижод мактаби фаолияти ҳамда Янги Андижон шаҳарчасининг қурилиши билан танишган.

Муҳаммад Юсуф ижод мактаби

Президент топшириғига кўра 2017 йилда ташкил этилган Муҳаммад Юсуф номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ёнида шоир бюсти ўрнатилган ва хиёбон барпо этилган. Мактабда умумтаълим фанлари билан бирга, она тили ва адабиётни чуқур ўрганиш учун шароитлар яратилган.

Фото: «Bugun.uz»

Шунингдек, синфхоналар, кутубхона, спорт зали, ётоқхона керакли жиҳозлар билан жиҳозланган. Мактаб биносига кириш қисмида шоирнинг ёзган мактублари, фойдаланган ёзув машинаси, мактаб пайтидаги журнал, кийган кийимлари ва бошқалар ўрин олган. Айнан шу жиҳат Муҳаммад Юсуф ижодига қизиққан хорижий ва маҳаллий сайёҳларни Андижонга етаклаши шубҳасиз.

Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»

«Horse king» йилқичилик ва от спорти клуби

Андижон тумани Храбек қишлоғидаги ҳудуди 12 гектар бўлган мазкур мажмуанинг 5 гектар майдони бино ва спорт иншоотлари бўлса, 7 гектарида отлар учун озуқа – ем-хашак етиштирилади. Германиялик мутахассислар кўмагида қурилган клубда олимпия спорт турларидан ўрин олган от спортини ривожлантириш бўйича шароитлар яратилган.

Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»

Машқлар ўтказиладиган махсус майдон, шунингдек, томошабинлар учун 150 ўринли трибуналар қурилган. Бундан ташқари, мусобақалар ўтказиш, меҳмонларни кутиб олиш, уларнинг бевосита клуб базасида яшашлари учун имконият яратилган.

«Мажмуага йигирмадан ортиқ зотдор отлар олиб келиниб парваришланмоқда. Айғир ва биялар секцияларга ажратилган алоҳида хоналарда сақланади. Шунингдек, отлар учун чўмилиш ҳавзаси қурилган. Келган сайёҳлар учун айрим отларни миниб, сайр қилиб юриш имкониятига ҳам эга», — деди мажмуа ижрочи директори Сойибжон Хайнисинов.

Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»

Янги Андижон шаҳарчаси

Андижон тумани адирликлари устида турк компанияси билан ҳамкорликда қурилаётган умумий майдони 4 минг гектар бўлган янги шаҳарнинг 2 минг гектар қисмида уй-жойлар, ижтимоий объектлар, саноат зоналари, хизмат ва сервис объектлари қурилади. Бу ерда 130 мингдан ортиқ хонадонли кўп қаватли уйлар барпо этилади.

Фото: «Bugun.uz»

Таъкидланишича, 2021−2041 йилларда янги шаҳар саккиз босқичда қурилиши ва унда 450 мингдан зиёд киши истиқомат қилиши кутилмоқда. Қурилишининг бошланишида президент иштирок этган Янги Андижон шаҳрида кам қаватли бинолар устунлик қилади, ҳовлиларида яшил майдонлар қурилади. Шаҳарчани барпо этиш учун 100 миллион доллар ажратилади.

Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»

24/7 туризм кўчаси ва Экопарк

Андижон шаҳрининг марказий Истиқлол кўчаси туризм кўчасига айлантирилган бўлиб, у 24/7 тартибида фаолият юритади. Хусусан, кўчада тунги вақтда туризм намойиши обектларининг фаолияти йўлга қўйилган. Шунингдек, ҳудудга бир қанча рамзий шакллар ўрнатилиб, маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар учун меҳмонхона, овқатланиш жойи, салқин ичимликлар савдо расталари ташкил этилган.

Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»

Шу билан бирга, қадимий ҳунармандчилик намуналари мавжуд савдо нуқтаси ташкил этилган. Бундан ташқари, шаҳар марказидаги Экопарк ҳам аҳоли ва маҳаллий сайёҳлар учун баҳаво дам олиш маркази бўлиб хизмат қилмоқда.

Фото: «Bugun.uz»
Қашқадарёда магистраль сув қуруларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Жамият, Қашқадарё18:28 | 16.8.22
Қашқадарёда магистраль сув қуруларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Жамият18:00 | 16.8.22
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Жаҳон, Фотогалерея17:31 | 16.8.22
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Андижон, Жамият17:02 | 16.8.22
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Жамият16:15 | 16.8.22
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди
Жаҳон15:12 | 16.8.22
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди