Француз автомобиллари «UzChasys» ўзбек фаралари билан жиҳозланади

«Ўзавтосаноат» АЖ тузилмавий корхонаси Наманганда автомобиль фараларини ишлаб чиқарувчи «UzChasys» компанияси Франциянинг Stellantis компаниясига қарашли «Peugeot Partner» автомобилларига фаралар етказиб беришни бошлади.

Фото: «UzAuto Motors» ахборот хизмати

Шундай қилиб, компания ўз маҳсулотларини етказиб бериш географиясини эндиликда Франция билан кенгайтирди. 23 июнь куни автомобиль фараларининг биринчи партияси Францияга юборилди.

Таъкидлаш жоизки, 2021 йил давомида компания умумий даромадларининг қарийб учдан бир қисми экспортга тўғри келган, бу эса қарийб 8,5 миллион долларни ташкил этади.

Фото: «UzAuto Motors» ахборот хизмати

«UzChasys» – Марказий Осиёдаги автомобиль фараларини ишлаб чиқарувчи энг йирик корхона ҳисобланади. У UzAuto Motors (Ўзбекистон), Renault-Avtovaz (Россия) ва PCMA Rus (Россия) конвейерларига маҳсулот етказиб беради. Корхона Chevrolet, Lada, Niva ва Peugeot брендлари учун фаралар ишлаб чиқаради.

Фото: «UzAuto Motors» ахборот хизмати

Корхона 2009 йилда Наманган вилоятида ташкил этилган. Бугунги кун бўйича ходимлар сони 638 кишини ташкил этади.

Stellantis – 2021 йилда Fiat Chrysler Automobiles PSA Group’ни бирлашиши натижасида яратилган глобал холдинг компанияси ҳисобланади. У Fiat, Chrysler, Peugeot, Citroen, Opel, Jeep, Maserati, Alfa Romeo ва бошқа бир қанча брендларга эгалик қилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Жамият21:28 | 17.8.22
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Жамият21:00 | 17.8.22
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Жамият19:09 | 17.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди