Жиззахда қариндошлар ўртасидаги никоҳдан туғма нуқсонли чақалоқ туғилди — видео

Жиззах вилоятида қариндошлар ўртасидаги никоҳдан туғма нуқсонли чақалоқ дунёга келгани айтилган видеолавҳа тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар юзасидан муносабат билдирди.

Кадр: Telegram

Аниқланишича, бу чақалоқ вилоятнинг Дўстлик туманида дунёга келган бўлиб, 4 июнь куни соат 04:00 да 1994 йилда туғилган фуқаро Х.Т. туман марказий шифохонасининг туғуруқ бўлимига мурожаат қилган. Унга «Ҳомиладорлик 2. Туғуруқ 2. 35 ҳафта 4 кун. Ҳомиланинг чаноғи билан келиши» ташхиси қўйилган.

Шу куни соат 06:10 да «Кўп нуқсонли чақалоқ. Туғма ихтиоз оғир даражаси» ташхиси билан оғирлиги 2800 грамм, бўйи 47 сантиметр бўлган, муддатига етган ўғил жинсли ногирон чақалоқ дунёга келган. Кўрсатилган реанимацион тиббий муолажаларга қарамасдан, ҳаётга зид қўшма асоратлар билан туғилган гўдак шу куни 08:20 да вафот этган.

Маълум бўлишича, мазкур туғилган кўп нуқсонли чақалоқнинг ота-онаси ака-сингилнинг фарзандлари бўлган. Ушбу оила иккала томоннинг ҳам иккинчи турмуши ҳисобланади. Уларнинг аввалги турмушидан бир нафардан соғлом фарзандлари бор. Аёлнинг мазкур ҳомиладорлик даври нормал кечган.

«Маълумки, тиббиётда аксарият ҳолларда яқин қариндошлар никоҳи туфайли болалар турли ирсий нуқсонлар билан дунёга келиши исботланган. Хусусан, бундай оилалар туфайли туғилажак болада туғма ақлий заифлик, хромосом касалликлар, даун синдроми, ақлий ва жисмоний ўсишдаги жиддий оқсоқлик каби хавфли хасталиклар келиб чиқиши мумкин.

Шу боис оила қуришга шайланаётган ёшларга, энг аввало, тиббий кўрикдан ўтиб, сўнгра янги ҳаётга қадам қўйишларини, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳдан сақланишларини сўраймиз», дейилган ССВ хабарида.

Аввалроқ Руандада боши нокка ўхшаш бола туғилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ҳиндистонда 3 бошли бола туғилган.

Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Жамият11:30 | 19.8.22
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Путин ва Си Цзиньпин G20 саммитига боради
Жаҳон11:10 | 19.8.22
Путин ва Си Цзиньпин G20 саммитига боради