Лондондаги университет талабаларига «Ўзбекистон ёшлар туризми элчилари» мақоми берилди

Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги биносида вазир ўринбосари Ботир Шахриёров ҳамда «London School of Economics and Political Science, LSE» университети талабалари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати

Мазкур университет халқаро университетларнинг TOP 1000 «QS World University Rankings 2022» рейтингида 49-ўринда жойлашган. Ушбу талабалар АҚШ, Полша, Хитой ва Таиланд фуқаролари бўлиб, Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш, хусусан, ёшлар туризмини ривожлантиришда амалга оширилаётган чора-тадбирларга қизиқиш билдирган.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати

Учрашув давомида халқаро майдонда туризм соҳасида учраётган муаммо ва камчиликлар борасида фикрлар алмашилди. Ҳозирги кунда туризм соҳаси ривожланган мамлакатларда туристлар оқими кўплиги ва уларнинг тарихий-маданий обидаларга ва экологияга зарари тўғрисида маълумотларга аҳамият берилиб, бу борада Ўзбекистонда олиб борилаётган туризм сиёсатига алоҳида эътибор қаратилди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати

Талабаларнинг Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантиришга бўлган қизиқишларини инобатга олган вазирлик маъмурияти томонидан уларга “Ўзбекистоннинг ёшлар туризм элчилари” мақоми бериш таклифи берилди.

Аввалроқ Озарбайжонлик рассом ва фотографлар Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти билан танишиши хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Исроил туризм соҳасида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга доир келишув имзоланган.

Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жамият9:51 | 10.8.22
Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Жамият, Жиззах9:27 | 10.8.22
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Жамият9:22 | 10.8.22
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди