Маймунчечак кўпроқ қайси ҳудудларда аниқланмоқда?

ЖССТ йил бошидан буён маймунчечакка чалинганлар сони 3413 тага етгани, бир киши касалликдан вафот этганини маълум қилди. Бу ҳақда ташкилот сайтида хабар берилди.

Фото: «CNC

Маълум қилинишича, 1 январидан 22 июнга қадар 50 та давлатда касаллик ҳолатлари аниқланган. ЖССТ 17 июнь куни эълон қилган ҳисоботда хасталик 1310 нафар одамда аниқлангани келтирилган. Лаборатория томонидан тасдиқланган ҳолатларнинг аксарияти Европа минтақасида қайд этилган (аниқланган умумий ҳолатларнинг 86 фоизи – 2933 та).

Касаллик ҳудудлар кесимида қуйидаги кўринишга эга:

  • Африка минтақаси (2 фоиз – 73 та ҳолат)
  • Америка минтақаси (11 фоиз – 381 та ҳолат)
  • Шарқий Ўртаер денгизи минтақаси (бир фоиздан кам – 15 та ҳолат)
  • Ғарбий Тинч океани минтақаси (бир фоиздан кам – 11 нафар бемор).

Эслатиб ўтамиз, Нигерияда 2022 йилнинг иккинчи чорагида маймунчечакдан илк ўлим ҳолати қайд этилган. Шунингдек, болалар орасида илк марта маймунчечак Францияда аниқланганди.

Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Жамият11:30 | 19.8.22
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Путин ва Си Цзиньпин G20 саммитига боради
Жаҳон11:10 | 19.8.22
Путин ва Си Цзиньпин G20 саммитига боради