NATO ҳарбийлари сонини 8 бараварга оширади

NATO бош котиби Йенс Столтенберг альянс тезкор жавоб қайтарувчи кучлар сонини сезиларли даражада ошириб, 300 мингдан ортиқ кишига етказишини айтди. Бу ҳақда «The Washington Post» хабар берди.

Фото: «Sputnik»

Маълум қилинишича, ҳозирда альянснинг жавоб кучларида 40 мингга яқин аскар бор. Столтенберг 28 июнь Мадриддаги NATO саммити олдидан журналистларга тезкор кучлар сони ошишини айтган. Мадридда 28–30 июнь кунлари бўлиб ўтадиган саммитда NATO янги стратегик хавфсизлик концепциясини қабул қилиши ва Россия қарши бир қанча чора кўриши айтилган.

«Мен иттифоқчилардан Россия хавфсизлигимиз, қадриятларимиз ва халқаро тартиб учун тўғридан-тўғри таҳдид эканини очиқ айтишини кутаман», — дейди альянс бош котиби.

NATO тезликда жавоб бериш кучлари қуруқлик, ҳаво, денгиз ва махсус операциялар бўлинмаларидан ташкил топган яхши ўқитилган ва технологик жиҳатдан ривожланган кўп миллатли ҳарбийлар бўлиб, альянс уни керакли ҳудудга тезда жойлаштириши мумкин.

Аввалроқ Медведев Украина NATO’га қўшилса, Учинчи жаҳон уруши бошланишини айтганди. Шунингдек, NATO Украинадаги урушга нима сабабдан аралашмаслиги тушунтирилган.

Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Жамият21:00 | 17.8.22
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Жамият19:09 | 17.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Зеленский Қрим аҳолисини Россия ҳарбий объектларига яқинлашмасликка чақирди
Жаҳон19:05 | 17.8.22
Зеленский Қрим аҳолисини Россия ҳарбий объектларига яқинлашмасликка чақирди