«Нима учун Туркиянинг пахта майдони биздан 2 карра кам бўлса-да, толани деярли тенг ҳажмда ишлаб чиқаради?» — Президент

Шавкат Мирзиёев раислигида 28 июнь куни ўтказилаётган видеоселекторда толани қайта ишлаш қувватлари 1 миллион 300 минг тоннага етгани, лекин 1 миллион тонна тола ишлаб чиқарилаётгани таъкидланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, ҳозирнинг ўзида 300 минг тонна тола етмаяпти. Келгуси беш йилда бу эҳтиёж яна 600 минг тоннага ошади. Шундан 300 минг тоннаси сунъий тола бўлса, яна камида 300 минг тонна пахта толаси зарур.

«Нима учун Туркиянинг пахта майдони биздан 2 карра кам бўлса-да, толани деярли тенг ҳажмда ишлаб чиқаради? Бунинг асосий сабаби ҳали илмга, замонавий технологияларга жойлардаги раҳбарларнинг эътибори ва масъулияти паст», — деди Президент.

Давлат раҳбари қайта ишлаш борасидаги ишлар аҳволига тўхталди. Ип-калавани тайёр маҳсулотгача қайта ишлаш даражаси мамлакатда 23 фоизни ташкил этади. Бунинг оқибатида йилига 9 миллиард доллар даромад бой берилмоқда.

Агар мутасаддилар туман ҳокимлари ва кластерлар билан ишларни тўғри ташкил қилса, тўқимачиликдаги иш ўринларини ҳозирги 400 мингдан бемалол 1 миллионга кўпайтириш имконияти борлиги кўрсатиб ўтилди.

Аввалроқ Ўзбекистонда пахта ҳосилдорлиги камида 30 фоизга оширилиши маълум қилинганди. Бундан ташқари, инновация вазири Иброҳим Абдураҳмонов бошчилигида Пахтачилик кенгаши ташкил этилиши белгиланган.

Ўзбекистонда 8 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:05 | 8.8.22
Ўзбекистонда 8 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма