Ўзбекистонда автомобилларнинг олд ён ойналарини қорайтириш нархи маълум бўлди

Ўзбекистонда автомобилларнинг олд ён ойналарини қорайтириш нархи маълум бўлди. Бу бўйича «Автотранспорт воситаларидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори имзоланди.

Фото: Okleyka Pro

«ЎзА» томонидан эълон қилинган ҳужжат матнига кўра, 2022 йил 1 июлдан бошлаб:

  • енгил автотранспорт воситаларининг орқа ён ойналари тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун рухсатнома олиш тартиби бекор қилинади;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг енгил автотранспорт воситалари олд ён ойналари тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома берганлик учун тўлов миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз баравари (ҳозирда базавий ҳисоблаш миқдори 300 минг сўм бўлиб, унинг 8 баравари 2,4 миллион сўмни ташкил этади) этиб белгиланади.

Бундан ташқари, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб ишлаб чиқарилганига ўн йилгача бўлган жисмоний шахсларга тегишли енгил автомототранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ихтиёрий равишда амалга оширилади. Енгил автомототранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишнинг қуйидаги муддатлари белгиланади:

  • ишлаб чиқарилганига ўн бир йилдан ўн тўрт йилгача бўлган енгил автомототранспорт воситалари — икки йилда бир марта;
  • ишлаб чиқарилганига ўн беш йил ва ундан ортиқ бўлган енгил автомототранспорт воситалари — бир йилда бир марта.

Бунда мазкур муддатлар тижорат асосида йўловчилар ташиш фаолиятида фойдаланиладиган енгил автомототранспорт воситалари учун татбиқ этилмайди.

Шунингдек, автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш Ягона интерактив давлат хизматлари портали билан бир қаторда ички ишлар органлари йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари томонидан ҳам амалга ошириш тартиби жорий этилади.

2022 йил 1 сентябргача ойналари тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсат берилган автотранспорт воситасига бўлган эгалик ҳуқуқи ўзгарганда, давлат рақами белгиси алмаштирилганда ёки автотранспорт воситаси эгасининг маълумотларида ўзгариш бўлганда автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) берилган рухсатноманинг амал қилиш муддатини автоматик тарзда сақлаб қолиш тартиби жорий этилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

Аввалроқ Bugun.uz 2018 йил июлидан бери «тонировка» ва унинг нархи масаласида қабул қилинган асосий қарорларни бир мақолага жамлаганди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев «тонировка» бўйича ҳамма кутган қарорни имзолагани хабар қилинганди.

Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Жамият21:28 | 17.8.22
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Жамият21:00 | 17.8.22
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Жамият19:09 | 17.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди