Ўзбекистонда орқа ойналарни қорайтириш 4 йил аввал 2000 доллардан қиммат эди, энди эса бепул. Бунга қандай етиб келинди?

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 1 июлдан автомобилларнинг орқа ён ойналарини қорайтириш бепул бўлишини, олд ён ойналарини қорайтириш баҳоси эса 6 бараваргача пасайтирилишини эълон қилди. Атиги тўрт йил аввал орқа ойналарни қорайтириш баҳоси ҳозирги нархлар бўйича камида 27 миллион сўмга тушарди, олд ойналарни қорайтиришга эса мутлақо рухсат йўқ эди. «Bugun.uz» ўтган 2018 йил июлидан бери «тонировка» ва унинг нархи масаласида қабул қилинган асосий қарорларни бир мақолага жамлади.

Фото: «Лори» фотобанки

2018 йил, июль

Ҳукумат қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда 2018 йил 1 августдан автомобилларнинг ойналарини йиллик тўлов асосида қорайтиришга рухсат берилди. Қарорга кўра, фақат орқа («лобовой») ва орқа ён ойналарни қорайтириш мумкин, олд ойналарни қорайтириш тақиқланади. Бунинг учун:

  • жисмоний шахслар энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ, ҳозирги базавий ҳисоблаш миқдори)нинг 90 баравари (2018-йил июль ҳолатига кўра — 16,58 миллион сўм, тахминан 2130 доллар; 2022 йил июнь ҳолатига кўра — 27 миллион сўм, тахминан 2500 доллар бўларди),
  • юридик шахслар энг кам иш ҳақининг 120 баравари (2018 йилнинг июнь ҳолатига кўра — 22,11 миллион сўм, тахминан 2840 доллар; 2022 йил июнь ҳолатига кўра — 36 миллион сўм, тахминан 3333 доллар бўларди),
  • чет элликлар эса энг кам иш ҳақининг 140 баравари (2018 йил июнь ҳолатига кўра — 25,8 миллион сўм, тахминан 3310 доллар; 2022 йил июнь ойи ҳолатига кўра — 42 миллион сўм, тахминан 3,9 минг доллар бўларди)

тўлаши керак эди. Бу “тонировка” рухсатномасини олиш учун дунёдаги энг юқори нарх, дея эътироф этилди.

2019 йил, 24 май

Автомобиль ойналарини рухсатсиз қорайтирганлик учун жарима миқдори энг кам иш ҳақининг 1 баравари (2019 йил май ҳолатига кўра — 202 730 сўм, 2022 йил июнь ҳолатига кўра — 300 минг сўм)дан 25 баравари (2019 йил май ҳолатига кўра — 5 068 250 сўм, 2022 йил июнь ҳолатига кўра — 7,5 миллион сўм)га оширилди. Автомобиль орқа (лобовой) ва орқа ён ойналарини қорайтириш учун бериладиган энг арзон бир йиллик рухсатнома баҳоси, энг кам иш ҳақи миқдори ошгани муносабати билан, 18,24 миллион сўмга етган эди.

2019 йил, 2 август

Ҳукумат тонировкалар бўйича янги қарор қабул қилди. Биринчидан, орқа (лобовой) ойнани қорайтириш бепул бўлди, орқа ён ойналарни қорайтириш баҳоси эса

  • жисмоний шахслар учун ЭКИҲнинг 90 баробаридан 10 баробари (2019-йил август ҳолатига кўра — 2,23 миллион сўм)гача,
  • юридик шахслар учун ЭКИҲнинг 120 баробаридан 10 баробари (2,23 миллион сўм)гача,
  • чет элликлар учун эса ЭКИҲнинг 140 баробаридан 20 баробари (4,46 миллион сўм)гача пасайтирилди.

Шунингдек, олд ён ойналарни ҳам қорайтиришга рухсат берилди. Бунинг учун жисмоний ва юридик шахслар ЭКИҲнинг 50 баробари (11,15 миллион сўм), хорижий ташкилотлар эса 80 баробари (17,84 миллион сўм) миқдорида тўлов қилиши керак.

Маълумот учун: тахминан шу вақтда, тонировка масаласидаги муҳокамалар жараёнида, орқа ён ойналарга парда ўрнатганлик учун рухсат олиш шарт эмаслиги, бунинг учун ҳайдовчиларни жаримага тортиш қонунга хилоф экани маълум бўлди.

2020 йил, 9 октябрь

Ҳукумат «тонировка» нархини пасайтириш бўйича навбатдаги қарорни қабул қилди. Жисмоний шахслар учун орқа ён ойналарни қорайтириш нархи базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг 5 баробари (2020 йил октябрь ҳолатига кўра — 1,11 миллион сўм, 2022 йил июнь ҳолатига кўра — 1,5 миллион сўм) миқдорида белгиланди. Олд ён ойналарни қорайтириш нархи ўзгармади. Юридик шахслар ҳеч қандай енгиллик берилмади.

2022 йил 19 июнь куни эълон қилинган мавзуга доир материал: Ўзбекистонликлар шундай демоқда: «‘Тонировкаʼ жиноят эмас ва у текин бўлиши керак»

2022 йил, 28 июнь

Президент Шавкат Мирзиёев 2022 йил 1 июлдан бошлаб автомобилнинг орқа ён ойналарини қорайтириш тўловлари бекор қилиниб, бепул бўлишини, олд ва орқа ён ойналарни тўлиқ қорайтириш тўловлари 6 баробаргача арзонлаштирилишини эълон қилди.

Самарқанд халқаро аэропорти ШҲТ саммити кунлари авиақатновларни тўхтатиб туради
Жамият, Самарқанд13:39 | 19.8.22
Самарқанд халқаро аэропорти ШҲТ саммити кунлари авиақатновларни тўхтатиб туради
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Жамият, Жиззах12:51 | 19.8.22
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади