Ўзбекистонда хусусий мулк ҳимояси кучайтирилади

Ўзбекистон Республикаси Конституцион қонуни лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Унга мувофиқ, хусусий мулк ҳуқуқлари ҳимояси кўзда тутилган. Ушбу масалада қандай ўзгаришлар амалга оширилгани хақида Конституцион комиссия ишчи гуруҳи аъзоси, юридик фанлари доктори профессор Исмоилов Баҳодир Исломович сўзлаб берди.

Фото: «Тonybuckwell.co»

— Мулкдорлар ҳуқуқларини мустаҳкамлаш билан боғлиқ ўзгаришларни Конституцияга киритиш қанчалик зарур?

— Олдин мулкдорлар ҳуқуқлари бир нечта моддаларда мустаҳкамланган эди. Масалан, амалдаги Конституциянинг 36-моддасида шундай дейилган: Ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли.
Банкка қўйилган омонатлар сир тутилиши ва мерос ҳуқуқи қонун билан кафолатланади.

53 моддада бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этиши белгиланган. Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди.

Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкин. 54-моддада мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилиши, ундан фойдаланиши ва уни тасарруф этиши тўғрисида ёзилган. Мулкдан фойдаланиш экологик муҳитга зарар етказмаслиги, фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт.

Ўзбекистон Республикаси Конституцион қонунининг янги лойиҳасида эса қўшимча нормалар киритилган. Хусусан, 53-моддани қуйидаги таҳрирда баён этиш таклиф этилган:

Бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади.

Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди. Хусусий мулк дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир.

Давлат иқтисодиёт соҳалари ва ҳудудларнинг бир маромда ривожланиши учун шароит яратади, шунингдек, иқтисодий ресурсларнинг адолатли тақсимланишини таъминлайди. Давлат қулай иш ва инвестицион муҳит, тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шароитларни таъминлайди.

— Инсофсиз рақобат, иқтисодий фаолиятнинг монополлаштирилишига йўл қўйилмаслиги ва мулкдорликнинг барча шаклларининг тенг ҳуқуқли ҳимоясини таъминлашга оид талабларни Конституция билан мастаҳкамлаш зарурати қанчалик муҳим?

— Бугун Ўзбекистон тобора кўпроқ жаҳон иқтисодиётига интеграциялашиб бормоқда. Монополлаштириш ва инсофсиз рақобат эса иқтисодиёт ривожланишига тўсқинлик қилади. Келгусида салбий оқибатларга дуч келмаслик учун, давлат даражасида монополлаштириш ва инсофсиз рақобатга йўл қўйилмаслигини мустаҳкамлаб қўйиш зарур. Айнан шунинг учун, Конституция лойиҳасида инсофсиз рақобат, иқтисодий фаолиятнинг монополлаштирилишига йўл қўйилмаслиги белгиланган.

— Конституцияга мулкдорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид қандай қўшимча кафолатлар киритилмоқда?
— 531 – моддага кўра, ҳеч бир шахс ўз мол-мулкидан суднинг қарорисиз маҳрум этилиши мумкин эмас. Мулкни жамоат эҳтиёжлари учун мажбурий равишда бошқа шахсга ўтказиш қонунда назарда тутилган алоҳида ҳолларда ҳамда тартибда унинг ўрнини олдиндан ва тенг қийматда қоплаш шарти билан амалга оширилиши мумкин.

— Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижалари қайта кўриб чиқилмаслиги ҳамда бекор қилинмаслиги тўғрисидаги норма қандай мақсадга қаратилган?

— Ушбу норма мулкдорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган. Ахир бежиз Конституция лойиҳасида давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнида пайдо бўлган хусусий мулк дахлсизлиги таъкидланмаган. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижалари қайта кўриб чиқилмайди ва бекор қилинмайди.

Қозоғистон президентига суиқасд уюштирмоқчи бўлган адвокатга ҳукм ўқилди
Жаҳон13:15 | 1.10.22
Қозоғистон президентига суиқасд уюштирмоқчи бўлган адвокатга ҳукм ўқилди
Шавкат Мирзиёев ХХР ташкил топганининг 73 йиллиги муносабати билан Си Цзиньпинни табриклади
Жамият12:42 | 1.10.22
Шавкат Мирзиёев ХХР ташкил топганининг 73 йиллиги муносабати билан Си Цзиньпинни табриклади
Фермерларни ҳақорат қилган Тошлоқ тумани ҳокимига ҳайфсан эълон қилинди
Жамият12:14 | 1.10.22
Фермерларни ҳақорат қилган Тошлоқ тумани ҳокимига ҳайфсан эълон қилинди
«Ҳозирда Украинани НАТОга қабул қила олмаймиз» — бош котиб Столтенберг
Жаҳон11:47 | 1.10.22
«Ҳозирда Украинани НАТОга қабул қила олмаймиз» — бош котиб Столтенберг
АҚШ Россияга қарши янги санкцияларни жорий этди
Жаҳон11:23 | 1.10.22
АҚШ Россияга қарши янги санкцияларни жорий этди
Запорожьеда автоколоннанинг ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлганлар 30 кишига етди
Жаҳон10:54 | 1.10.22
Запорожьеда автоколоннанинг ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлганлар 30 кишига етди