Россия Байденнинг рафиқаси ва қизига қарши санкциялар киритди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ президенти Жо Байденнинг рафиқаси Жилл Байден ва қизи Эшли Байденга қарши санкция киритди. Бу ҳақда вазирлик сайтида хабар берилди.

Фото: «AP»

Ташқи ишлар вазирлигининг янги рўйхатига республикачи сенаторлар Чарльз Грассли ва Сьюзан Коллинз, Стенфорд, Йель ва Гарвард университетлари тадқиқотчилари ҳамда иқтисодчилари киритилган. Уларнинг Россияга кириши номаълум муддатга тақиқланади.

Рўйхатга «тарихнинг охири» концепцияси муаллифи сифатида танилган америкалик сиёсатшунос Фрэнсис Фукуяма ҳам киритилган. Концепция СССР парчаланиб кетганидан ва Совуқ уруш тугаганидан кейин либерал демократиянинг якуний ғалабаси фонида дунёдаги урушлар, мафкуравий қарама-қаршиликлар ва инқилобларни тугатиш ғоясига асосланади.

Аввалроқ Европа Иттифоқида Россияга қарши санкцияларни олиб ташлаш шарти маълум қилинганди. Шунингдек, дунёдаги иккита давлат Россияга санкцияларни юмшатишда ёрдам бераётгани ҳақида хабар берилган.

Самарқандда тўйда йўқолиб қолган 4 ёшли боланинг жасади қудуқдан топилди
Жамият, Самарқанд13:43 | 1.10.22
Самарқандда тўйда йўқолиб қолган 4 ёшли боланинг жасади қудуқдан топилди
Қозоғистон президентига суиқасд уюштирмоқчи бўлган адвокатга ҳукм ўқилди
Жаҳон13:15 | 1.10.22
Қозоғистон президентига суиқасд уюштирмоқчи бўлган адвокатга ҳукм ўқилди
Шавкат Мирзиёев ХХР ташкил топганининг 73 йиллиги муносабати билан Си Цзиньпинни табриклади
Жамият12:42 | 1.10.22
Шавкат Мирзиёев ХХР ташкил топганининг 73 йиллиги муносабати билан Си Цзиньпинни табриклади
Фермерларни ҳақорат қилган Тошлоқ тумани ҳокимига ҳайфсан эълон қилинди
Жамият12:14 | 1.10.22
Фермерларни ҳақорат қилган Тошлоқ тумани ҳокимига ҳайфсан эълон қилинди
«Ҳозирда Украинани НАТОга қабул қила олмаймиз» — бош котиб Столтенберг
Жаҳон11:47 | 1.10.22
«Ҳозирда Украинани НАТОга қабул қила олмаймиз» — бош котиб Столтенберг
АҚШ Россияга қарши янги санкцияларни жорий этди
Жаҳон11:23 | 1.10.22
АҚШ Россияга қарши янги санкцияларни жорий этди