Россияда Қрим-Конго геморрагик иситмасининг янги штами топилди

Сеченов номидаги институт олимлари Россиянинг жанубий вилоятларида хавфли Қрим-Конго геморрагик иситмасининг янги штамини аниқлади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.

Фото: «BBC»

Маълум қилинишича, касалликдан ўлим даражаси 50 фоизгача етиши мумкин. Мазкур касаллик Африка, Яқин Шарқ ва Болқон мамлакатларида кенг тарқалган бўлиб, у одамларга уй ҳайвонлари ва бошқа касалланганлардан юқади. Шу билан бирга, ушбу вирусга қарши вакциналар ҳали мавжуд эмас.

«Вируснинг турли хил вариантлари касалликнинг турлича кечишига сабаб бўлади. Тадқиқотлар натижасида Россия ҳудудларидан ўрганилган вирус штамлари ‘Европа-1’ (596 та намунада), ‘Африка-3’ (фақат битта намунада), шунингдек, бутунлай янги ‘Европа-3’ линиясига (олтита намуна) алоқадорлиги аниқланди», дейилади хабарда.

Таъкидланишича, штамлар ичида «Европа-1» энг хавфлиси ҳисобланади.

Аввалроқ ЖССТ 33 мамлакатда болалар орасида келиб чиқиши номаълум бўлган гепатит аниқланганидан ва UNICEF болаларда учрайдиган юқумли касалликдан огоҳлантирганди.

Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Жаҳон16:37 | 7.8.22
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма