Самарқандда 29 ёшли келин уксус ичиб, ўз жонига қасд қилди

Самарқанд шаҳрида 24 июнь куни 29 ёшли келин уксуз ичиб, ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар қилинди. Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Фото: Facebook / Aqida Hanum

Блогер Ақида Ҳанум 27 июнь куни Facebookʼдаги саҳифасига пост жойлади. Унда 1993 йилда туғилган аёл сирка (уксус) ичиб, ўз жонига қасд қилгани ҳақида маълумот берилган. Унга кўра, Н. исмли аёлга эри ва қайнонаси томонидан зўравонлик қилиб келган.

«Самарқанд шахрига тумандан келин бўлиб тушган. Иқтисодий ночор оиладан. Отаси узоқ йилдан бери инсульт. Онаси бугун реанимацияга тушибди. Сабаби…

Қизи, яъни Н. уксус ичиб реанимацияга тушган эди бир-икки кун аввал. Бугун жони узилибди. Эрини биринчи хотини ҳам суицид билан вафот этган.

Ундан бир қизча ёдгорлик бўлиб қолган. Н. хомиладор бўлганида, қайнона-эр уриб, қорнидаги боласини ҳам туширишган. Муттасил қайнона ва эр томонидан зўравонликка учраб келган. Маҳалласи ёзяпти.

Қайнона ‘больницадан уйга чиқса, уксус ичиб, мени шарманда қилгани учун оёғини синдираман’ деган гап қилибди Самарқандда. Мендаги бор маълумотларни ИИВ, Бош прокуратура ҳамда Сенатнинг Гендер қўмитасига юбордим.

Зўравон қайнона ва эрга нисбатан қонунда тегишли, қаттиқ чора кўришингизни барча аёллар номидан сўраймиз», дейилади хабарда.

Вилоят прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан суриштирув олиб бориб, муносабат билдирган. Аниқланишича, 24 июнь куни Самарқанд шаҳри Боғбонлар маҳалласи Янгравот кўчасида яшовчи 1993 йилда туғилган Н.М. уксус кислотасидан ўткир заҳарланиш ташхиси билан РШТТЁМ Самарқанд филиали хирургия бўлимига ётқизилган.

Қайд этилишича, 27 июнь куни Н.М.га кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, жонлантириш бўлимида вафот этган. Ҳолат юзасидан тезкор-тергов гуруҳи томонидан ҳодиса жойи кўздан кечирилган.

Ҳозирда мазкур факт юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Марҳума Н.М.нинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган. Терговга қадар текширув ҳаракатлари устидан Бош прокуратура томонидан назорат ўрнатилган.

Аввалроқ Қашқадарёда 18 ёшли қиз ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар берилганди. Вилоят ИИБга кўра, жабрланувчи ўзининг қорнига бир марта пичоқ урган.

Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Жамият19:58 | 28.9.22
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Жамият19:35 | 28.9.22
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Жаҳон19:08 | 28.9.22
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди
Жамият, Қашқадарё18:40 | 28.9.22
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди
Фарғонада ИИБ ходимлари фуқарони калтаклади. Суд эса уларга нисбатан оқлов ҳукми чиқарган
Жамият18:06 | 28.9.22
Фарғонада ИИБ ходимлари фуқарони калтаклади. Суд эса уларга нисбатан оқлов ҳукми чиқарган
ОТБ Оролбўйи ҳавзасида амалга ошириладиган лойиҳaга 150 млн доллар ажратади
Жамият, Жаҳон, Қорақалпоғистон17:41 | 28.9.22
ОТБ Оролбўйи ҳавзасида амалга ошириладиган лойиҳaга 150 млн доллар ажратади