Савдо-саноат палатаси раиси Тўқимачилик институтига ректор бўлди

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтига Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов ректор этиб тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёев раислигида 28 июнь куни ўтказилаётган видеоселекторда тўқимачилик соҳасида мутахассислар тайёрлаш, илм ва изланиш бўйича Тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳамда Ўзбекистон–Корея тўқимачилик технопарки яхлит тизим асосида ишлаши белгиланди. Шунинг учун олийгоҳга ректор сифатида Даврон Ваҳобов тайинланди.

Институтда янги ўқув йилидан:

  • 3 ва 4-курс талабаларини ўқитишда «дуал» таълим тизими жорий қилинади. Улар ҳафтанинг уч кунида институтда назарий дарслар, қолган уч кунида тўқимачилик технопарки ва корхоналарда амалий ўқув машғулотлар асосида ўқитилади;
  • нуфузли хорижий тўқимачилик олийгоҳлари билан ҳамкорликда камида 6 та йўналишда талабалар алмашиш дастури йўлга қўйилади.

Мутасаддиларга элчилар билан бирга йил якунига қадар Туркия, Корея ва Ҳиндистон каби илғор тажрибага эга мамлакатлардан 40 нафар малакали ўқитувчиларни олиб келиш топширилди. Шу билан бирга, Тўқимачилик технопаркини соҳага янги тажриба ва инновацияни олиб кирадиган марказга айлантириш вазифаси қўйилди.

Маълумот учун, 2022 йил 25 март куни Савдо-саноат палатасининг навбатдан ташқари қурултойида Даврон Ваҳобов Савдо-саноат палатаси раиси этиб тайинланганди. Унгача Ваҳобов «Узтўқимачиликсаноат» уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Жамият13:54 | 26.9.22
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Жамият13:11 | 26.9.22
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
Жамият13:00 | 26.9.22
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Жаҳон12:38 | 26.9.22
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Ўзбекистонда ипотека кредити ажратиш тартиби соддалаштирилади
Жамият12:24 | 26.9.22
Ўзбекистонда ипотека кредити ажратиш тартиби соддалаштирилади