«Толибон»нинг ўзбек қўмондонлари ертўлада яшамоқда

«Толибон»нинг ўзбек қўмондонлари пуштун толиблари томонидан ҳибсга олинмаслиги учун ертўлада яшамоқда. Бу ҳақда «Hasht e Subh Daily» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Маълум қилинишича, «Толибон» Фарёб вилоятидаги ўзбек қўмондонларидан бири Туфани Ҳажга боришига рухсат бермаган. Разведка бошқармаси ва Афғонистон Мудофаа вазирлиги май ойидан бери фарёблик ўзбек қўмондонларининг барча ҳаракатларини кузатган.

Манбаларга кўра, Махдум Олим Раббоний, Қори Салоҳиддин Аюбий ва қўмондон Туфа «Толибон» ҳибсга олмаслиги учун ертўлада яшамоқда. Сўнгги икки ой ичида шимолда пуштун ва нодавлат «Толибон» қўмондонлари ўртасидаги ички келишмовчиликлар авж олган.

«Толибон» ўтган ҳафта Сари-Пуль вилоятининг Балхоб туманида ҳаракатнинг ягона ҳазора қўмондони Мавлавий Меҳди Мужоҳидга қарши операцияни бошлаган.

Аввалроқ «Толибон» ўзбек қўмондонини ИШИДга алоқадорликда айблаганди. Шунингдек, «Толибон» ИШИДнинг афғон бўлинмаси етакчиси Юнус Ўзбекистонийни ўлдирган.

Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Жамият11:30 | 19.8.22
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Путин ва Си Цзиньпин G20 саммитига боради
Жаҳон11:10 | 19.8.22
Путин ва Си Цзиньпин G20 саммитига боради
Тошкентдан Токиога авиақатнов йўлга қўйилди
Жамият11:08 | 19.8.22
Тошкентдан Токиога авиақатнов йўлга қўйилди