Адабиётшунос олим Иброҳим Ҳаққул вафот этди

Адабиётшунос олим Иброҳим Ҳаққул 29 июнь куни 73 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Журналистлар ижодий уюшмасининг ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, филология фанлари доктори, профессор Иброҳим Ҳаққул 73 ёшида вафот этган. У 1949 йил 28 мартда Бухоронинг Шофиркон туманида туғилган, 1966-1970 йилларда Бухоро давлат педагогика институтида тамомлаган.

Профессор 1972 йилдан ҳозиргача Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институтида меҳнат фаолиятини олиб бораётганди. Олим фаолияти давомида Абдулҳамид Чўлпоннинг «Баҳорни соғиндим» (1988), Хожа Аҳмад Яссавийнинг «Ҳикматлар» (1991) мажмуасини, шогирди Сайфиддин Рафиддинов билан ҳамкорликда «Боқирғон китоби» (1991), «Меърожнома» (1995) каби узоқ муддат нашр этилмаган асарларни ўқувчиларга етказган. Қолаверса, у «Аҳмад Яссавий», «Ким нимага таянади?», «Эътиқод ва ижод», «Тасаввуф сабоқлари» каби рисола ва китобларини чоп эттирган.

Аввалроқ МТРК раиси ўринбосари Фарҳод Маҳмудов 49 ёшда вафот этгани ҳақида хабар берилганди. У маълум муддат оғир хасталикдан даволанганди.

Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Жамият11:30 | 19.8.22
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Путин ва Си Цзиньпин G20 саммитига боради
Жаҳон11:10 | 19.8.22
Путин ва Си Цзиньпин G20 саммитига боради
Тошкентдан Токиога авиақатнов йўлга қўйилди
Жамият11:08 | 19.8.22
Тошкентдан Токиога авиақатнов йўлга қўйилди
Наманганда ўғриланган Қуръон мусҳафи топилди — видео
Жамият, Наманган11:02 | 19.8.22
Наманганда ўғриланган Қуръон мусҳафи топилди — видео