АҚШ Европа давлатларидаги ҳарбийлар сонини оширади

АҚШ президенти Жо Байден Болтиқбўйи давлатлари, Польша, Буюк Британия ва Испанияда америкалик ҳарбийлар сони ошишини маълум қилди. Бу ҳақда «Financial Times» хабар берди.

Фото: АҚШ Мудофаа вазирлиги

Байден 29 июнь куни Мадридда бўлиб ўтган NATO саммитида бу бўйича маълумот берган.

«Бугун мен АҚШ Европадаги ҳарбий позициясини мустаҳкамлашини эълон қиламан. Биз иттифоқчиларимиз билан биргаликда NATO барча йўналишларда — қуруқликда, ҳавода ва денгизда таҳдидларга дош бера олишини таъминлаймиз», — деган у.

Шуниндгек, давлат раҳбари Вашингтон Польшада 5-армия корпусининг доимий штаб-квартирасини жойлаштириш ва Испаниядаги АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари эсминецлари сонини тўрттадан олтитага оширишини таъкидлаган.

АҚШ Буюк Британияга F-35 қирувчи-бомбардимончи самолётларининг иккита қўшимча эскадрилясини (ҳарбий тузилма) юбориш, Германия ва Италияда ҳаво мудофаа тизимлари ва бошқа ҳарбий кучларни жойлаштириш ниятидалигини айтилган.

Шу билан бирга, АҚШ Руминияда 3000 кишилик бригадани сақлаб қолиш ва Болтиқбўйи давлатларида ҳарбий хизматчилар сонини оширишни режалаштирмоқда.

Аввалроқ АҚШ ва иттифоқчилари Украинадаги урушнинг узоқ кечишига тайёрланаётганди. Шунингдек, АҚШ Россияга қарши давлатлар коалициясини тузишни таклиф қилганди.

Ўзбекистонда АКТ соҳасидаги ўқув курслари учун таълим кредити ажратилади
Жамият15:16 | 26.9.22
Ўзбекистонда АКТ соҳасидаги ўқув курслари учун таълим кредити ажратилади
Қозоғистон Украина ҳудудларининг Россияга қўшилишига оид референдумларни тан олмайди
Жаҳон14:57 | 26.9.22
Қозоғистон Украина ҳудудларининг Россияга қўшилишига оид референдумларни тан олмайди
Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Жаҳон14:38 | 26.9.22
Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Жамият14:16 | 26.9.22
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Жамият13:54 | 26.9.22
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео