АҚШ Ўзбекистондаги компанияни санкциялар тўғрисидаги қонунни бузгани учун жазолади

АҚШ Савдо вазирлиги Ўзбекистон, Хитой, Россия, БАА, Литва, Покистон, Сингапур, Буюк Британия ва Вьетнамдаги компанияларни халқаро санкциялар қонунини бузгани учун жазолади. Бу ҳақда «Америка овози» хабар берди.

Фото: «Wikipedia»

Тўққиз мамлакатнинг 36 компаниясига (25 таси Хитойда жойлашган) АҚШ технологиялари ва товарларига кириши чекланган. Хусусан, Россиянинг «Intertech Instruments» МЧЖ Эронга товарларни ноқонуний етказиб бергани учун жазоланган.

Олти компания Россия ҳарбий-саноат салоҳиятини қўллаб-қувватлагани, санкция режимини бузгани учун жазоланган. Хитой компаниялари эса урушдан олдин Россияни «ташвишли маҳсулотлар» билан таъминлагани ва бунда давом этаётгани келтирилган.

«Бугунги ҳаракатлар бутун дунё бўйлаб ташкилотлар ва шахсларга кучли огоҳлантириш беради. Агар улар Россияга ёрдам беришга ҳаракат қилса, АҚШ уларни ҳам жазолайди», — дейди АҚШ Савдо вазирининг ўринбосари Алан Эстевес.

Қора рўйхатга киритилган шахсларга маҳсулот ёки хизматлар етказиб беришни хоҳловчи АҚШ компаниялари Савдо вазирлигидан махсус лицензия олиши керак.

Аввалроқ Россия Байденнинг рафиқаси ва қизига қарши санкциялар киритганди. Шунингдек, дунёдаги иккита давлат Россияга санкцияларни юмшатишда ёрдам бераётганди.

«Толибон» Афғонистонда «Ал Қоида» раҳбари ўлдирилганини тан олдими?
Жаҳон15:22 | 13.8.22
«Толибон» Афғонистонда «Ал Қоида» раҳбари ўлдирилганини тан олдими?
Ўзбекистондаги баъзи давлат тиббиёт муассасаларида нархлар нега қимматлигига изоҳ берилди
Жамият15:02 | 13.8.22
Ўзбекистондаги баъзи давлат тиббиёт муассасаларида нархлар нега қимматлигига изоҳ берилди
Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Жамият14:27 | 13.8.22
Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Жамият, Тошкент ш.14:09 | 13.8.22
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди