Индонезия президенти Путин G20 саммитига келмаслигини айтди
Индонезия президенти Жоко Видодо Россия президенти Владимир Путин Индонезиядаги G20 саммитига келмаслигини айтди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Италия бош вазири Марио Драги Швейцариядаги G7 саммитидан сўнг журналистларга бу бўйича маълумот берган. Унга кўра, Путиннинг саммитда шахсан иштирок этишини Индонезия президенти рад этган. Россия президенти 15-16 ноябрь кунлари Балида бўлиб ўтадиган саммит иштирокчиларига видеоалоқа орқали мурожаат қилиши истисно қилинмаган.
Путиннинг ёрдамчиси Юрий Ушаков 27 июнь куни Индонезия Россия раҳбарига G20 етакчилари саммитида иштирок этиш учун таклифнома юборганини айтган. Кремль таклифни қабул қилган. Видода ҳам 29 апрелда бу маълумотни тасдиқлаган.
Шу куни Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен G20 саммитида Россия президенти иштирок этса, уни бойкот қилмасликка чақирган. У тадбирда иштирокчилар Россия раҳбарига ўз позицияларини билдиришига умид билдирган.
Маълумот ўрнида, Зеленский ҳам Индонезияда бўлиб ўтадиган G20 саммитига таклиф қилинган.


