IT гигантлар сониясига қанча маблағ топиши ҳисоблаб чиқилди

Tipalti молиявий технологик компанияси мутахассислари дунёнинг етакчи IT гигантлари ҳар сонияда қанча фойда олишини ҳисоблаб чиқди.

Фото: «Macworld»

Маълум қилинишича, биринчи ўринни Apple компанияси олган, IT гигант ҳар сонияда 1752 доллар фойда олиши аниқланган. Иккинчи поғонани Microsoft эгаллаган бўлиб, компания сониясига 1244 доллар топади. Кучли учликни 1089 доллар билан Google’га ҳам эгалик қилувчи Alphabet ёпиб берган.

Шу билан бирга, Facebook ва Amazon каби технология гигантлари мос равишда 586 ва 367 доллар билан анча паст даромадни қайд этган. Tiplati ушбу рўйхатга HP, NVIDIA, Netflix, eBay, Tesla ва Uber каби компанияларни ҳам қўшган. Уларнинг статистикасини қуйидаги ҳаволада топишингиз мумкин.

Аввалроқ россиялик IT мутахассислар қайси давлатларга кетаётгани маълум қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда Twitter, TikTok ва ВКонтакте блокдан чиқарилиши ҳақида хабар берилган.

Хитойда жазирама иссиқ давомийлиги рекорд ўрнатди
Жаҳон22:12 | 17.8.22
Хитойда жазирама иссиқ давомийлиги рекорд ўрнатди
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Жамият21:28 | 17.8.22
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Жамият21:00 | 17.8.22
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео