Конституциявий ислоҳотлар: ижтимоий тенглик ва адолат тамойиллари кафолатланади

Иқтисодиёт фанлари доктори Нодирбек Расуловнинг таъкидлашича, Конституцияда «Ижтимоий давлат» ғоясининг сингдирилиши келажакда мамлакатимизда ижтимоий соҳага устуворлик бериш сиёсатининг янада кучайишига, аҳолининг барча қатламлари учун муносиб турмуш тарзини таъминлашга ҳамда ижтимоий ёрдамга муҳтож аҳоли давлат томонидан ҳар томонлама ҳимоя қилинишини кафолатлашга ҳуқуқий замин яратади.

Фото: Yandex Images

Жамиятда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув жараёнларининг тезлашуви ҳамда мамлакатимизда бозор иқтисодиёти қонунларининг фаоллашуви амалдаги конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни ҳаётий заруратга айлантирмоқда.

Чунки 2017-2021 йиллар мобайнида ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-хуқуқий, маънавий-маърифий ва бошқа йўналишларда кенг кўламли ишларни амалга ошириш мобайнида қонунчилигимизда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш билан боғлиқ бир қанча бўшлиқлар мавжудлиги амалда намоён бўлди.

Мазкур бўшлиқларни тўлдириш, аҳолининг барча қатламини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида «Инсон қадри» учун етти йўналишда 100та мақсад белгилаб олинган эди. Эътиборли жиҳати, 100та мақсаддан 34 таси бевосита ижтимоий соҳани ривожлантиришга қаратилган.

Бундан кўринадики, мамлакатимизнинг амалдаги конституциясида «Ижтимоий давлат» мақоми эътироф этилмаган бўлса ҳам, лекин амалда ижтимоий давлатнинг фундаментал ҳуқуқий асослари яратилган.

2022 йилнинг 20 июнь куни Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича фаолият олиб бораётган Конституциявий комиссия аъзолари билан бўлиб ўтган учрашувда давлат раҳбари томонидан амалдаги конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича 4 та йўналишда 40 га яқин таклиф илгари сурилиб, уларнинг мазмун-моҳияти атрофлича очиб берилди.

Мазкур таклифларнинг 16таси бевосита «Ўзбекистон – ижтимоий давлат» деган ғояни мустаҳкамлашга қаратилгани ҳамда уларнинг мазмуни, моҳияти ва келажакда аҳолига қандай ёрдам бериши хусусида атрофлича маълумот берилди.

Давлат раҳбари «инсон қадри» тушунчаси «ижтимоий давлат» тушунчаси билан чамбарчас боғлиқ эканлиги ҳамда ижтимоий давлат жамиятда ижтимоий тафовутларни камайтириш, муҳтожларга ёрдам бериш бўйича самарали сиёсат олиб борадиган давлат модели эканлигига алоҳида тўхталиб ўтган ҳолда «Ўзбекистон – ижтимоий давлат» деган ғояни конституцияда мустаҳкамлаш таклифини ўртага ташлади.

«Ижтимоий давлат» нима ва бу тушунчани Конституцияга сингдирадиган бўлсак, келажакда аҳоли учун қандай имкониятлар яратилади, давлат ижтимоий хизматларни бажариш нуқтаи назаридан ўзига олаётган мажбуриятларни бажаришга қодирми, деган саволларга қуйидагича жавоб беришни лозим топдик.

Биринчидан, «Ижтимоий давлат» бу – мамлакатда ижтимоий соҳага устуворлик бериш орқали фуқаролар тенглигини таъминлаш, уларнинг турли табақаларга ажралишига йўл қўймаслик, ижтимоий ёрдамга муҳтож аҳолини давлат томонидан ҳар томонлама ҳимоя қилиш чораларини кўриш, уларга бирламчи малакали тиббий хизматларни бепул амалга ошириш ҳамда сифатли таълим олиш ва шунга ўхшаш хизматлар кўрсатиш тушинилади.

«Ижтимоий давлат» мақомини олган давлатлар жамиятни «ижтимоий тенглик» ҳамда «ижтимоий давлат» тамойиллари асосида бошқаришни таъминлашни тўла зиммасига олади ва шу тамойиллар бажарилишига кафолат беради.

«Шунинг учун бизнинг фикримизча, амалдаги конституцияга ‘Ижтимоий давлат’ ғоясининг сингдирилиши бу, албатта, келажакда ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган ҳамда ногиронлиги бор шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш масалаларининг ҳал этилиши негизида аҳолининг келажакка бўлган ишончини янада оширишга замин яратади», — деб ёзади муаллиф.

Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Жамият14:27 | 13.8.22
Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Жамият, Тошкент ш.14:09 | 13.8.22
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Жаҳон11:27 | 13.8.22
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото