Маймунчечакка қарши вакциналарни тарқатиш бошланди

Европа Иттифоқи аъзо мамлакатларга маймунчечакка қарши вакциналарнинг биринчи дозаларини етказиб беришни бошлади. Бу ҳақда ташкилот сайтида хабар берилди.

Фото: «ABC News»

Харид қилинган жами 109 090 та дозанинг биринчи 5300 дозаси Испанияга етказилган. Бу келгуси ҳафта ва ойлар давомида мунтазам равишда амалга ошириладиган етказиб беришлар сериясининг биринчиси ҳисобланади.

«Барча давлатлар маймунчечакнинг ҳозирги эпидемиясига жавоб беришга тайёр бўлишини таъминлаш, энг кўп зарар кўрган аъзо давлатларни препаратлар билан биринчи таъминлаш кўзда тутилган», дейилади хабарда.

ЖССТ йил бошидан буён маймунчечакка чалинганлар сони 3413 нафарга етгани, бир киши касалликдан вафот этганини маълум қилганди. Касаллик ҳудудлар кесимида қуйидаги кўринишга эга:

  • Африка минтақаси (2 фоиз – 73 та ҳолат)
  • Америка минтақаси (11 фоиз – 381 та ҳолат)
  • Шарқий Ўртаер денгизи минтақаси (бир фоиздан кам – 15 та ҳолат)
  • Ғарбий Тинч океани минтақаси (бир фоиздан кам – 11 нафар бемор).

Аввалроқ маймунчечак 50 та янги мутацияга учрагани аниқланганди. Шунингдек, маймунчечакка қарши эмланиш хавфи маълум қилинганди.

Путин дунёдаги кескинликни камайтириш йўлини айтди
Жаҳон18:51 | 16.8.22
Путин дунёдаги кескинликни камайтириш йўлини айтди
Қашқадарёда магистраль сув қуруларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Жамият, Қашқадарё18:28 | 16.8.22
Қашқадарёда магистраль сув қуруларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Жамият18:00 | 16.8.22
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Жаҳон, Фотогалерея17:31 | 16.8.22
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Андижон, Жамият17:02 | 16.8.22
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Жамият16:15 | 16.8.22
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди