Мушукдан одамга ковид юқишининг биринчи ҳолати аниқланди

Таиланднинг Сонгкла шаҳзодаси университети олимлари уй ҳайвонлари орқали одамга коронавирус юқишининг биринчи ҳолатини аниқлади. Бу ҳақда «Nation Thailand» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Маълум қилинишича, 2021 йил 4 августда Бангкокда ота ва унинг ўғлида коронавирус аниқланган. Касалхонада ётоқлар етишмагани учун улар Сонгхла шаҳридаги касалхонага ўтказилган. Ота ва ўғил тез ёрдам машинасида 20 соатлик йўлга уй мушукини ҳам олиб борган. Беморлар касалхонага ётқизилганидан сўнг, мушук тест учун ветеринария клиникасига олиб кетилган.

Мушук соғлом кўринса-да, унда ковид аниқланган. Ветеринар мушукнинг бурнидан тампон олаётганда, ҳайвон унга аксирган. Натижада ветеринар тиббий ниқоб кийган бўлса-да, унда коронавирус қайд этилган. Геномик кетма-кетлик шуни кўрсатдики, мушукнинг эгалари, мушук ва ветеринар бир хил «дельта» штами билан касалланган. Бу ўша пайтда шаҳардаги бошқа беморлардан олинган вирус намуналаридан фарқ қилади.

Таиландлик тадқиқотчилар бу вируснинг мушукдан одамга юқишининг биринчи ҳолати эканини айтган.

«Бу ҳолат вирус билан касалланган одамлар ўз уй ҳайвонлари атрофида эҳтиёт чораларини кўриши кераклигини англатади. Шунингдек, ветеринария шифокорлари ҳам бундан эҳтиёт бўлиши керак», — дейди университетнинг юқумли касалликлар бўйича мутахассиси Скотт Уиз.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мушуклар қонида инсонлар учун хавфли бўлган коронавирус топилганди. Шунингдек, АҚШдаги ҳайвонот боғида маймунлар коронавирусга чалинганди.

Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Жамият, Жиззах12:51 | 19.8.22
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Жамият11:30 | 19.8.22
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади