Ўзбекистонга қўшни давлатда қушларда парранда грипи аниқланди

Қозоғистоннинг Атирау вилоятида 2800 га яқин қушлар парранда грипидан нобуд бўлди. Бу ҳақда «Tengrinews» хабар берди.

Фото: «Qazweek»

Маълум қилинишича, ўлик қушлар «Ақжайк» давлат қўриқхонаси ҳудудида топилган.

«Шу сабабли Атирау вилоят ўрмон хўжалиги ва ҳайвонот дунёси ҳудудий инспекцияси қушларнинг нобуд бўлиш сабабларини аниқлаш бўйича комиссия тузди.

Ҳудудга саёҳат ташкил этилди. Профилактика кўриклари ўтказилиб, сув, тупроқ, ҳаво ва тана гўштидан намуналар олинди.

Қушларнинг нобуд бўлиш сабабларини аниқлаш мақсадида ўтказилган тадқиқот натижалари AH5 парранда гриппи бўйича ижобий натижа кўрсатди», дейилади хабарда.

Таъкидланиишича, айни пайтда Атирау вилояти ҳудудида қушлар ҳолати тўлиқ мониторинг қилинмоқда.

Аввалроқ Қозоғистонда товуқлар, чорва моллари ва қушлар номаълум сабабларга кўра нобуд бўлаётганди. Шунингдек, Хитойда 4 яшар бола H3N8 парранда грипига чалинганди.

Наманганда «Қизил китоб»га киритилган балиқлар овлангани аниқланди
Жамият19:36 | 10.8.22
Наманганда «Қизил китоб»га киритилган балиқлар овлангани аниқланди
Ўзбекистонда «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони таъсис этилди
Жамият19:17 | 10.8.22
Ўзбекистонда «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони таъсис этилди
Тожикистон ҳарбийлари Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитилади
Жаҳон19:01 | 10.8.22
Тожикистон ҳарбийлари Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитилади
Тошкентда «Нархоз»га ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг доллар олган кабинет мудири ушланди
Жамият18:40 | 10.8.22
Тошкентда «Нархоз»га ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг доллар олган кабинет мудири ушланди
Шахмат олимпиадаси ғолибларига қандай давлат мукофотлари берилиши маълум бўлди
Жамият18:18 | 10.8.22
Шахмат олимпиадаси ғолибларига қандай давлат мукофотлари берилиши маълум бўлди
Бахтиёр Исломов Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимига сайланди
Жамият17:53 | 10.8.22
Бахтиёр Исломов Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимига сайланди