«Ўзбекнефтгаз»: Ўзбекистон тарихида илк бор синтетик GTL дизель маҳсулоти ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ғояси ва ташаббуси билан бунёд этилган, Янги Ўзбекистоннинг учинчи ренессанси пойдевори ҳисобланган «Uzbekistan GTL» заводида Ўзбекистон нефть ва газ-кимёси саноатининг тарихида илк бор синтетик ёқилғи маҳсулотлари ишлаб чиқариши бошланди.

Фото: «Ўзбекнефтгаз» ахборот хизмати

Мазкур воқеа республиканинг замонавий нефть-кимё ва нефть-газни қайта ишлаш саноатини ривожида янги технологик босқичи ҳисобланади ҳамда ушбу кун Ўзбекистонда илк бор синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариши йўлга қўйилганлигига рамзий манода тарихий куни ҳисобланади.

Таъкидлаш керакки, бу қувончли воқеа 2022 йилнинг 29 июнь куни билан тарихга муҳрланди. «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бугун, соат 7.30 да «Uzbekistan GTL» заводида Ўзбекистон нефть ва газ-кимёси саноатининг тарихда биринчи синтетик GTL дизель маҳсулоти ишлаб чиқарилгани ва илк маҳсулот олинганлигинини расман эълон қилди.

Фото: «Ўзбекнефтгаз» ахборот хизмати

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси «Юртимизда ва умуман минтақамизда нефть-газ саноати соҳасидаги энг йирик корхонаси ҳисобланган, «Uzbekistan GTL» заводида Ўзбекистон нефть ва газ-кимёси саноатининг тарихида илк бор синтетик ёқилғи маҳсулотлари ишлаб чиқариши бошланганлиги ва биринчи маҳсулот олинганлигини» таъкидлаган ҳолда барча ишчи-ходимларни, «Ўзбекнефтгаз» АЖ жамоасини мазкур ютуқ билан самимий табриклади.

Фото: «Ўзбекнефтгаз» ахборот хизмати

Заводнинг асосий ишга тушириш ишлари, шу жумладан 11 мингга яқин ускуна ва асосий ишлаб чиқариш қурилмаларини синхрон ишлашини таъминлаш, шунингдек, уларни тўлиқ назорат қилиш ва бошқариш Ўзбекистон Республикаси фуқаролари – «Uzbekistan GTL» заводининг маҳаллий муҳандислари ва ёш мутахассислари томонидан мустақил равишда, хорижий мутахассисларнинг тўғридан-тўғри иштирокисиз амалга оширилаётгани таъкидланди.

Эришилган келишувларга кўра 5 минг тонна миқдорида ишлаб чиқарилган синтетик дизелнинг биринчи партиясини Навоий кон-металлургия комбинатига юборилиши маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, заводида йилига 3,6 млрд. метр куб табиий газ қайта ишланиб, 1,5 млн тонна тайёр суюқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Жумладан, 307 минг тн авиакеросин, 7https://www.youtube.com/watch?v=25-cq5XrE4A24 минг тн дизель ёқилғиси, 437 минг тонна нафта, 53 минг тонна суюлтирилган газ тайёрланади.

Аввалроқ 15 июнь куни «Uzbekistan GTL» заводида Ўзбекистон тарихида биринчи синтетик нефти ишлаб чиқарилиши бошлангани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жамият9:51 | 10.8.22
Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Жамият, Жиззах9:27 | 10.8.22
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Жамият9:22 | 10.8.22
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди