Россияда NATO билан можаро эҳтимоли ортиб бораётгани маълум қилинди

Россия ва NATO ўртасидаги можаро эҳтимоли альянсга аъзо давлатларнинг ҳар бир янги баёноти фонида ортмоқда. Бу ҳақда Россия парламенти юқори палатаси сенатори Сергей Цеков «Lenta.ru»га маълум қилди.

Фото: «Shutterstock»

Унинг фикрича, Россия бу давлатларнинг барча баёнотлари ва ҳаракатларига жиддий эътибор қаратиши керак.

«NATO давлатлари баёнотига қараганда, вазият ҳақиқатдан ҳам кескинлашмоқда. Альянснинг ҳаракатлари, унинг баёнотлари, Украинанинг қўшимча қуролланиши, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб бериш режалари можарони камайтиришга ёрдам бермаслиги аниқ.

Бу аниқ эскалацияга олиб келади. Бунда биз томондан NATO’нинг барча ҳаракатлари ва баёнотларига эътиборни кучайтириш талаб қилинади. Можаролар хавфи кучаймоқда», — дейди у.

Сиёсатчининг таъкидлашича, NATO Россия билан очиқ қарама-қаршиликка киришиши назарий жиҳатдан мумкин бўлса-да, амалда бу даргумон. Альянс, унинг сўзларига кўра, ҳар қандай ҳаракатларига ўта кескин жавоб берилишини тушунади.

Аввалроқ NATO бош котиби Россия билан муносабатларга ойдинлик киритганди. Шунингдек, Сергей Лавров Европа Иттифоқи ва NATO Россияга қарши коалиция тузаётганини маълум қилган.

Ўзбекистонда АКТ соҳасидаги ўқув курслари учун таълим кредити ажратилади
Жамият15:16 | 26.9.22
Ўзбекистонда АКТ соҳасидаги ўқув курслари учун таълим кредити ажратилади
Қозоғистон Украина ҳудудларининг Россияга қўшилишига оид референдумларни тан олмайди
Жаҳон14:57 | 26.9.22
Қозоғистон Украина ҳудудларининг Россияга қўшилишига оид референдумларни тан олмайди
Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Жаҳон14:38 | 26.9.22
Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Жамият14:16 | 26.9.22
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Жамият13:54 | 26.9.22
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео