Самарқанд вилояти Иштихон туманида 25 июнь куни танишлари томонидан калтакланган аёл шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот котиби хабар берди.

Маълум бўлишича, соат 23:00 да туманнинг ИИБга Соҳибкор маҳалласи Тинибек қишлоғида яшовчи аёл Ж.Ф. ариза билан мурожаат қилган. У уни танишлари уриб, тан жароҳати етказганини билдирган.
Ҳодисадан кейин жабрланувчи шифохонага ётқизилган. Унга бошнинг тепа қисмида шилинма жароҳати, буйиннинг олди соҳасида қиўариш, яъни буғилиш асорати, юмшоқ тўқималарнинг жароҳатланиши ташхиси қўйилган.
Ҳолат юзасидан Иштихон туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Фуқаро туман тиббиёт бирлашмасида даволанмоқда. Ҳолат туман сектор раҳбарлари назоратига олинган.
Аввалроқ Қашқадарёда йигит ва онаси амакилари томонидан калтаклангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Сурхондарёда ЙПХ ходими ҳайдовчи томонидан калтаклаганди.


