Суриядаги жангарилар сафига қўшилишни режалаштирган наманганлик аёл қўлга олинди

Наманганлик фуқаро Э.М. (аёл) Суриядаги жангарилар сафига қўшилишни режалаштиргани аниқланиб, қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати

Маълум бўлишича, 1977 йилда Наманган вилоятида туғилган фуқаро Э.М. 2019–2021 йилларда Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб, «Содиқ Самарқандий»нинг мадрасаларида таълим олади.

Оқибатда у экстремистик ва террорчилик ташкилотлар ғоялари таъсирига тушиб, Сурияга бориш ва у ердаги жангарилардан бирига турмушга чиқишни режалаштиради.

Шу мақсадда, фуқаро Э.М. 2021 йилнинг март ойида Туркиядан доимий яшаш манзилига қайтиб келиб, 3 нафар фарзандини ўзи билан бирга олиб, Қирғизистон–Туркия–Сурия йўналишида ҳаракатланаётган вақтида чегара ҳудудида тўхтатилган ҳамда доимий яшаш манзилига қайтарилган.

Олиб борилган тушунтириш ишларига қарамай, фуқаро Э.М. ўзининг Суриядаги жангарилар сафига қўшилиш мақсадидан воз кечмаган ҳамда у ердаги ҳамфикрлари билан ижтимоий тармоқлар орқали ёзишмаларни давом эттириб келган.

Шунингдек, у интернет тармоғида бир қатор гуруҳлар ташкил қилиб, гуруҳ аъзолари орасида ақидапарастлик ва экстремистик мазмундаги материалларни тарқатган ҳамда Суриядаги жангариларга моддий ёрдам беришга тарғиб қилган.

Юқорида қайд этилган ҳолатлар юзасидан фуқаро Э.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-1-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Фуқаро Э.М. ўзининг балоғат ёшидаги қизи Э.Х.ни шу йилнинг март ойида Туркияга жўнатиб, у ердаги экстремистик ва террорчилик ташкилотлари раҳнамоларининг қўлига таълим олиши учун топширган.

«Ҳурматли фуқаролар, огоҳ бўлинг. Ижтимоий тармоқлар орқали ёки хорижий давлатларда динни ўргатиш баҳонасида экстремистик ва террорчилик ташкилотларига зимдан кўмаклашаётган шахсларнинг қўлига ўз яқинларингизни топшириб қўйманг», дейилади вазирлик хабарида.

Аввалроқ Тошкент шаҳрида Сурияда фаолият юритаётган «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террорчилик гуруҳи сафига қўшилиш учун кетаётган аёл ушлангани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистонда 8 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:05 | 8.8.22
Ўзбекистонда 8 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма