Сурхондарёда 14 нафар жиҳодчи қамалди

Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилояти бошқармаси ходимлари 14 нафар жиҳодчини қўлга олди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, айрим шахслар ижтимоий тармоқларда ўз профили орқали «Биродарларимиз эҳтиёткорлик чораларини кўришсин», «Мужоҳидларнинг хатоликлари», «Сурияда жиҳод қиляпмиз» деб номланган жиҳодга даъват этувчи, мавжуд тузумни ўзгартириш йўлида курашишга чорловчи чақириқлар акс этган аудио ва видео материалларни тарқатган.

Профиллар орқали «Биродарлар» (жиҳодда юрган муҳожирлар назарда тутилган)га ёрдам бериш, қурол-яроғ олишига кўмаклашишга даъват этилган. Овозли хабарларда йиғилган пуллар келажакда Абу Салоҳ, Содиқ Самарқандий кабилар чиқиши учун хизмат қилиши ҳақидаги фикрлар баён этилган.

Дин ишлари бўйича қўмита хулосасига кўра, ушбу аудио ва видео материаллар ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган ҳамда улар Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланган материаллар сирасига киради.

Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди ҳукмига кўра, 13 нафар фуқаро 4 йилу 8 ойдан 10 йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум этилди. Бир нафар аёл кишига 5 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Аввалроқ Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари «Жиҳодчилар» оқимининг бир неча тарафдорларини қўлга олгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан Қўқон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда «Жиҳодчилар» диний экстремистик оқими тарафдорлари фаолиятига чек қўйилган.

Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жамият9:51 | 10.8.22
Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Жамият, Жиззах9:27 | 10.8.22
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Жамият9:22 | 10.8.22
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди