Тошкентда қайнона келини берган овқатдан шубҳаланиб, экспертизага берди — видео

Тошкент шаҳрида яшовчи аёл келини берган овқатдан шубҳаланиб, уни экспертизага берди. Бу ҳақда Ҳадича Сулаймонова номидаги республика суд экспертиза маркази маълумотларига таяниб, «Zamon.uz» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz» / Иллюстратив

Марказ мутахассисининг қайд этишича, текширув давомида келин қайнонасининг жонига қасд қилиш мақсадида унинг овқатига зарарли модда ва шиша бўлакларини солиб келган.

«Шу овқатдан менинг шубҳам бор. Келиним овқат олиб келди, аммо ичгим келмади. Ички туйғум текширтир, ичида бирор нарса йўқмикан, деган хулосага ундади.

Келин қайнонасини ўлдириш учун йиллар давомида суюқ овқатга кам-камдан модда қўшиб келиб юрган. Маълум бир вақт ўтгандан кейин унинг аҳволи ёмонлашган, касалхонага тушган.

У ерда охирги еган овқатини текшириш тавсия қилинган. Аёлнинг ошқозонидан олинган овқат қолдиғи тиббий-экспертизага юборилган. Экспертизада одам организмига зиён келтирувчи модда ҳамда шишанинг майда синиқлари топилган», дейди Рақия Аҳмедова.

Мутахассиснинг таъкидлашича, узоқ йиллик фаолияти давомида озиқ-овқат экспертиза ортидан жиноий ҳолатлар келиб чиққанига кўп марта гувоҳ бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи блогер Иқбол Комилжонов ички заҳарланиш ташхиси билан вафот этгани хабар қилинганди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан муносабат билдирган.

Қашқадарёда фуқаронинг суратларини интернетда тарқатмаслик учун 500 доллар ва тилла тақинчоқ олган шахс ушланди
Жамият19:54 | 10.8.22
Қашқадарёда фуқаронинг суратларини интернетда тарқатмаслик учун 500 доллар ва тилла тақинчоқ олган шахс ушланди
Наманганда «Қизил китоб»га киритилган балиқлар овлангани аниқланди
Жамият19:36 | 10.8.22
Наманганда «Қизил китоб»га киритилган балиқлар овлангани аниқланди
Ўзбекистонда «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони таъсис этилди
Жамият19:17 | 10.8.22
Ўзбекистонда «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони таъсис этилди
Тожикистон ҳарбийлари Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитилади
Жаҳон19:01 | 10.8.22
Тожикистон ҳарбийлари Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитилади
Тошкентда «Нархоз»га ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг доллар олган кабинет мудири ушланди
Жамият18:40 | 10.8.22
Тошкентда «Нархоз»га ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг доллар олган кабинет мудири ушланди
Шахмат олимпиадаси ғолибларига қандай давлат мукофотлари берилиши маълум бўлди
Жамият18:18 | 10.8.22
Шахмат олимпиадаси ғолибларига қандай давлат мукофотлари берилиши маълум бўлди