Тошкентда «тонировка» масаласи: пардага талаб камайди, плёнка ва хизмат ҳақи қимматлади

Ўзбекистонда 29 июнь кунидан бошлаб «тонировка» бизнеси билан шуғулланувчиларнинг ошиғи олчи бўлди. Чунки бир кун аввал — 28 июнь куни ўтказилган видеоселекторда Президент «тонировка» масаласига алоҳида тўхталиб, ҳамма кутган қарорни имзолаганини маълум қилди.

Орадан бироз вақт ўтиб, «тонировка»нинг арзонлаштирилган нархлари эълон қилинди. Гарчи қарор 1 июлдан бошлаб кучга кириши таъкидланган бўлса-да, икки кун аввалдан автомобиль бозорларида машинанинг олд ва орқа ён ойналарни қорайтириш илинжида бўлган фуқаролар сони кўпая бошлади.

«Bugun.uz» мухбири Тошкент шаҳридаги «Фарҳод автомобиль бозори», шунингдек, бир қатор автотюнинг марказларида бўлиб, эълон қилинган янгиликдан сўнг пардалар ва «тонировка»га бўлган талаб, уларнинг аввалги ва ҳозирги нархлари ҳамда хизмати ҳақи борасида репортаж тайёрлади.

Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Дастлаб, автомобиль ойналари учун парда сотадиган дўкон эгаларининг фикри билан қизиқдик. Уларнинг сўзларига кўра, ҳозирданоқ пардага бўлган талаб бироз пасайган, лекин харидорлар ҳам бир-иккита топилади. Хусусан, айрим сотувчилар орқа «лобовой» учун «тонировка» текин қилиб қўйилганда ҳам, пардалар сотилмаса керак деб ўйлаганини, лекин ундай бўлмагани ва савдоси яхши бўлганини таъкидлади.

«Пардалар турига қараб, 50 минг сўмдан 100 минг сўмгача сотилади. Уларни ўрнатиб бериш 10–20 минг сўм атрофида бўлади. Шу пайтгача кунига 8–10 та сотардик. Кеча тонировка нархларини туширишганидан кейин харидорлар ҳам камая бошлади, энди нархи ҳам тушиб кетса керак», — деди сотувчилардан бири.

Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

«Тонировка» плёнкаси сотувчиларининг айтишича, автомашиналар учун плёнкалари 1 метри учун (1,5 метр энли) 40 минг сўмдан 400 минг сўмгача нархланмоқда. Хусусан, уларнинг корейс, классик, «спейшл+» каби арзон ва американча, «армалан», «керамика» ва «хамелеон» номли қиммат турлари мос равишда 30 ва 40 доллардан баҳоланмоқда. Улар нур билан бирга 99 фоизгача иссиқлик қайтариш хусусиятига эга.

Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Бозор ва автотюнинг марказларида машина ойналарини қорайтириш хизмати ҳақи турлича бўлиб, айримлар омборда плёнка қолмагани эвазига хизмат ҳақи кўтарилганини таъкидласа, айримлар ҳали ўзгариш сезилмаганини қайд этди. Ёпиштириб бериш нархлари эса плёнкаси билан:

  • олд ён ёки орқа ён ойналар учун 100 минг сўмдан 300 минг сўмгача;
  • ён тўртта ойна учун 300 минг сўмдан 800 минг сўмгача;
  • олд, орқа, олд ён ва орқа ён ойна — умумий 800 минг сўмдан 1 миллион сўмгача нархланмоқда.
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

«‘Тонировка’ арзонлашмасдан аввал кунига 4–5 мижоз келарди, кеча соат 22:00 нинг ўзида 5 та машинага ‘тонировка’ уриб жўнатдик, одатда бу вақтда машина келмасди. Бугун эрталабдан рўйхатимизга 10 киши ёзилди. Хизмат ҳақи бизда ҳалиям ўша-ўша, ўзгармайди. Мабодо, плёнка нархи хорижда ошиб келадиган бўлса, шунга қараб кўтарилиши мумкин.

Бизнинг марказда ҳозирча нарх кўтарилгани йўқ, омборимизда плёнкалар етарли, ошган нархда сотиб олганимиз йўқ. Бозорлардаги нархларнинг сунъий кўтарилишига қаршиман, бу диндаям харом ҳисобланади», — дея таъкидлади автоюнинг марказларидан бирининг раҳбари.

Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Маълумот ўрнида, 2022 йил 1 июлдан бошлаб:

  • автомобилнинг орқа ён ойналарини қорайтириш тўловлари бекор қилинади, яъни бепул бўлади (илгари 1,5 миллион сўм эди);
  • олд ва орқа ён ойналарни тўлиқ қорайтириш тўловлари 6 баробаргача арзонлаштирилади (2,4 миллион сўм бўлади, илгари 15 миллион сўм эди);
  • ишлаб чиқарилганига 10 йилдан кўп бўлмаган енгил машиналарни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби бекор бўлади.
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «тонировка»ни бепул қилишни Конституцияга киритиш таклиф қилинганди. Шунингдек, автомактаб ўқитувчиси «тонировка»нинг бола психологиясига таъсири ҳақида гапирган. Бундан ташқари, «Bugun.uz» 2018 йил июлидан бери «тонировка» ва унинг нархи масаласида қабул қилинган асосий қарорларни бир мақолага жамлаганди.

Ўзбекистонда 8 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:05 | 8.8.22
Ўзбекистонда 8 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма