Хитой G7 давлатларини Тайван ишига аралашмасликка чақирди

Хитой G7 давлатларини Тайван ишига аралашмасликка чақирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Shutterstock»

Мамлакатнинг Тайван ишлари бўйича идораси вакили Ма Сяогуан бу бўйича маълумот берган. У «катта еттилик» давлатларини Тайваннинг мустақил бўлишини хоҳловчиларга ёлғон сигналлар юбормасликка чақирган.

«Тайван Хитойнинг бир қисмидир ва Тайван масаласи фақат ХХРнинг ички иши бўлиб, у ташқи аралашувга тоқат қилмайди. АҚШ ва Ғарб Хитойнинг ривожланиши ва бирлашишини тўхтатиш учун ‘Тайван картаси’ни ўйнаш мақсадида иттифоқчиларини ўз томонига тортмоқда, бу жуда хавфлидир», — дейди у.

Сяогуаннинг сўзларига кўра, Ғарб ўзининг яширин сиёсий мақсадига эришиш учун Тайван демократик прогрессив партияси раҳбарияти томонидан орол мустақиллигига эришиш йўлидаги провокацияларга эътибор бермаяпти. Шу билан бирга, Ғарб давлатлари Пекинни Тайван бўғозида тинчлик ва барқарорликни бузишда айбламоқда.

«Биз уларга зудлик билан Тайван мустақиллик кучларига нотўғри сигналлар юборишни ва Хитойнинг ички ишларига аралашишни бас қилишни тавсия қиламиз. Олов билан ўйнашсанг, ўзингни ҳам албатта ёнасан», — деган Хитой расмийси баёнотида.

Аввалроқ Хитой АҚШ самолётининг Тайван узра парвоз қилганига норозилик билдирганди. Шунингдек, Хитой Тайван мустақиллигини эълон қилиши оқибатини маълум қилган.

Қашқадарёда магистраль сув қуруларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Жамият, Қашқадарё18:28 | 16.8.22
Қашқадарёда магистраль сув қуруларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Жамият18:00 | 16.8.22
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Жаҳон, Фотогалерея17:31 | 16.8.22
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Андижон, Жамият17:02 | 16.8.22
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Жамият16:15 | 16.8.22
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди
Жаҳон15:12 | 16.8.22
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди