Зеленский Россияни БМТ Хавфсизлик Кенгашидан чиқариб ташлашга чақирди

Украина президенти Владимир Зеленский Россияни БМТ Бош ассамблеяси ва Хавфсизлик кенгашидан чиқариб ташлаш кераклигини айтди. Бу ҳақда «УНИАН» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Президент БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида бу ҳақда гапирган. У Украинадаги сўнгги воқеалар ва Россия ракеталарининг Украина шаҳарларига берилган зарбаларини эслаган.

«Мен бу террорчилик ҳаракати экани тўғрисида қарор қабул қилинишини таклиф қиламан. Бу ҳужум Россия ҳудудидан бўлган-бўлмагани ҳақиқатан ҳам текширилиши мумкин.

Агар дунёнинг бошқа қисмида қайсидир ташкилот Россиядаги каби ҳаракат қилса, тинч аҳоли ҳалок бўлса, бу, албатта, терроризм деб тан олинади. Бундай ташкилотлар инсоният душманига айланиб, унинг ҳаракатлари жазоланади. Агар давлат буни қилса, у ҳам жазосиз қолиши мумкин эмас.», — деган у.

Зеленский шу сабабли Россия Украинадаги уруш масалаларини муҳокама қилиш ва овоз беришда қатнашиш ҳуқуқига эга эмаслигини айтган.

«Россиянинг Хавфсизлик Кенгашида қолишга ҳаққи йўқ», — деган у ва бу орқали БМТ низоми ўз ҳурматини сақлаб қолишини қайд этган.

Аввалроқ Зеленский Украинанинг бир қисмини Россияга бериш таклифига жавоб қайтарганди. Шунингдек, у Зеленский Россия билан музокарани тиклаш шартини айтган.

Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жамият9:51 | 10.8.22
Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Жамият, Жиззах9:27 | 10.8.22
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Жамият9:22 | 10.8.22
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди