«Asalhoney»ни ўлдирган йигит воқеа қандай бўлганини гапириб берди — видео

«Asalhoney» номи билан танилган блогер Асал Хўжаева 18 март куни Тошкент шаҳридаги уйида ўлик ҳолда топилгани ҳақида хабар берилганди. Унинг қотиллигида гумонланган йигит воқеа қандай бўлгани ҳақида гапириб берди. Бу ҳақда «Зўр ТВ» телеканалининг «Бу кун» информацион дастурида хабар берилди.

Кадр: Telegram

Олиб борилган ўрганишлар натижасида блогерни ўлдирган шахс хоразмлик 25 ёшли йигит экани аниқланган. Суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, Асал Хўжаева 1 кундан кўп 3 кундан кам бўлган вақт орасида ўлдирилгани аниқланган.

Йигит 2021 йилнинг ёз фаслида инстаблогер билан танишиб, у билан учрашиш учун 300 доллар таклиф қилган. Йигитда бу маблағ йўқлиги сабаб 2022 йилнинг февраль ойларида яна Хўжаева билан алоқага чиққан. Ўша пайтда аёл йигитни ҳақорат қилган. Айбланувчи қасд олиш мақсадида уни ўлдириб, бойликларини қўлга киритиш тўғрисида жиноий режа тузган.

«Пичоқ қўлимда эди. Эшик очилганда пичоқ билан унинг қорнига урдим. У ерга йиқилиб бақираётган вақтда бўйнидан бўғдим», — дейди йигит.

Келтирилишича, жиноятчи А.Х.нинг 31 миллион сўм бойлигини олиб, телефон орқали банк пластик картасидан ўзининг ҳисобига 1 миллион сўм ўтказган. У воқеа жойини тарк этмасдан тонгга қадар пулларни онлайн қиморга тиккан.

Прокуратуранинг маълум қилишича, жиноят ишлари бўйича К.га нисбатан аввалги айбловга қўшимча қилинган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми тегишли бандлари, 164-моддаси 3-қисми (Босқинчилик) жиноятларини содир этганликда айбдор деб топилиб, жиноят иши мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилган.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда «Asalhoney» номи билан танилган Асал Хўжаева ўз уйида ўлдириб кетилгани ҳақида ҳабар тарқалган. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси блогер ўлдириб кетилганини тасдиқлаган. Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов ушбу ҳолат юзасидан ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларга муносабат билдирган. Кейинроқ унинг ўлимида гумонланаётган шахс процессуал тартибда ушлангани хабар қилинган.

Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Жамият18:00 | 16.8.22
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Жаҳон, Фотогалерея17:31 | 16.8.22
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Андижон, Жамият17:02 | 16.8.22
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Жамият16:15 | 16.8.22
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди
Жаҳон15:12 | 16.8.22
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди
Тошкентда қўлга олинган Туркия фуқароси экстрадиция қилинди
Жамият15:11 | 16.8.22
Тошкентда қўлга олинган Туркия фуқароси экстрадиция қилинди