«Бугунги ёшларимизнинг билими, ҳаракатлари мени чексиз қувонтиради» — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан «Янги Ўзбекистон» боғида ўтаётган байрамга ташриф буюриб, ёшлар билан суҳбатлашди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум бўлишича, боғда байрам муносабати билан Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Ал-Хоразмий, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Жалолиддин Мангуберди номидаги павильонлар ташкил этилган. Уларда ёшларнинг илм-фан, ижод, спорт ва санъат соҳаларида эришган ютуқлари ифодаланган.

Давлат раҳбари ушбу кўргазмалар бўйлаб юриб, уларни кўздан кечирган. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ёшлар билан суҳбатлашган.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Бугунги ёшларимизнинг билими, ҳаракатлари мени чексиз қувонтиради. Аслида шундай бўлиши ҳам керак. Чунки  танангизда буюк боболарнинг қони оқяпти. Тарихимиз ўттиз бир йиллик эмас, уч минг йиллик. Аждодларимиз иккита ренессансга асос солган. Энди биз Учинчи ренессанс пойдеворини қурмоқчимиз. Кимга ишониб? Сизларга ишониб. Энг катта заминимиз таълим», — деган Шавкат Мирзиёев.

Фото: Президент матбуот хизмати

Таъкидланишича, боғда «Беш ташаббус олимпиадаси» натижалари ҳам намойиш этилган. Бу мусобақалар Ўзбекистон Президентининг 2022 йил 11 апрелдаги қарорига мувофиқ йўлга қўйилган бўлиб, унинг маҳалла, сектор, туман, шаҳар, вилоят ва республика босқичларида 6 миллиондан зиёд ўғил-қизлар қатнашган.

Президент, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов туманида бўлиб ўтган «Ёшлар овози» танлови ғолиблари билан суҳбатлашиб, уларга муваффақият тилаган.

Айтилишича, сўнгги икки йилда 400 нафар ёшлар «Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали чет элга ўқишга юборилган. Сўнгги бир йилда халқаро фан олимпиадаларида 255 та медаль қўлга киритилган. 2022 йилда 382 нафар ёш спортчи нуфузли халқаро мусобақаларда 419 та совринли ўринларни эгаллаган. Буларнинг барчаси байрам майдончаларида намоён бўлган. Шундан сўнг, Президент амфитеатр майдонига келиб, мамлакат ёшларини байрам билан табриклаган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев мазкур тадбирда Ўзбекистондаги ҳар бир кўча кесимида китобхонлик, ‘Заковат’ ва бошқа интеллектуал ўйинлар йўлга қўйилишини таъкидлагани хабар қилинганди. Шунингдек, Президент Ўзбекистонда «Ёшлар дафтари»га киритилганларга замонавий касблар, ахборот технологиялари ва хорижий тилларни ўрганиши учун ҳар бирига ойига 1 миллион 200 минг сўмдан субсидия берилишини айтиб ўтган.

Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жамият9:51 | 10.8.22
Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Жамият, Жиззах9:27 | 10.8.22
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Жамият9:22 | 10.8.22
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди