Бухорода эркак қизига гап отган ақлан заиф йигитни калтаклагани айтилди — видео

Бухоро шаҳрида эркак қизига гап отган ақлан заиф йигитни калтаклагани айтилди. Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ижтимоий тармоқларда эълон қилинган мазкур видео юзасидан маълумот берди.

Скрин: Telegram / @mobilmuxbiruz

Маълум бўлишича, 30 июнь куни ижтимоий тармоқларда «видеодаги шахс ақлан заиф ва ногирон бўлган йигитни уряпти. Гувоҳларнинг айтишича, йигит эркакнинг қизига гап отган» сарлавҳаси остида видео мурожаат жойлаштирилган. Мазкур видео мурожаат юзасидан Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси вилоят Ички ишлар бошқармаси назоратида тезкор суриштирув ўтказган.

Таъкидланишича, ҳозирда ҳодиса иштирокчиларининг шахсига аниқлик киритилган ва улар билан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Терговга қадар текширув натижалари юзасидан қўшимча маълумот берилиши айтилган.

Аввалроқ Сирдарёда ака синглисига гап отган йигитни калтаклаганди. Шунингдек, Жиззахда ҳайдовчи жанжал пайти ака-укани пичоқлаб қўйганди.

Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Жаҳон, Фотогалерея17:31 | 16.8.22
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Андижон, Жамият17:02 | 16.8.22
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Жамият16:15 | 16.8.22
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди
Жаҳон15:12 | 16.8.22
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди
Тошкентда қўлга олинган Туркия фуқароси экстрадиция қилинди
Жамият15:11 | 16.8.22
Тошкентда қўлга олинган Туркия фуқароси экстрадиция қилинди
Россия Украинадаги урушда ядро қуролидан фойдаланадими?
Жаҳон14:37 | 16.8.22
Россия Украинадаги урушда ядро қуролидан фойдаланадими?