Дунё бўйлаб яшаш учун энг арзон ва қиммат шаҳарлар рейтинги тузилди

«Mercer» консалтинг компанияси чет элликлар учун 2022 йилда яшаш нархи бўйича энг арзон ва қиммат бўлган шаҳарлар рейтингини тузди.

Фото: «Bugun.uz»

Рейтингда жами 227 та шаҳар иштирок этган. Ундаги ўринлар энг қимматидан энг арзонига қадар давом этади. Тошкент бу рўйхатда 221-ўрин, Олмаота 219-ўрин, Бишкек 226-ўрин ва Туркия пойтахти – Анқара 227-ўринни эгаллаб, яшаш учун арзон шаҳарлар деб топилган.

Инфографика: Merker / Cost of Living City Ranking

Энг арзон шаҳарлар ўнталигига қуйидагилар ҳам кирган:

  • Алжир – 218 ўрин;
  • Тунис – 220 ўрин;
  • Истанбул – 222 ўрин;
  • Карачи – 223 ўрин;
  • Исломобад – 224 ўрин;
  • Душанбе – 225 ўрин.

Юқори нарх бўйича биринчи ўнликка бирданига Швейцариянинг тўртта шаҳри кирилтилган:

  • Цюрих — 2-ўрин;
  • Женева — 3-ўрин;
  • Базел — 4-ўрин;
  • Берн — 5-ўрин.

Гонконг эса хорижликлар учун дунёдаги энг қиммат шаҳар деб тан олинган. Топ 10 таликка Тел-Авив, Нью-Йорк, Сингапур, Токио ва Пекин ҳам кирган.

Шаҳарлар 200 дан ортиқ товарлар ва хизматлар, жумладан, уй-жой ижараси, жамоат транспорти, озиқ-овқат, кийим-кечак ва кўнгилочар хизматлар қиймати бўйича баҳоланади. Ҳар йили яшаш учун энг қиммат ва арзон шаҳарларнинг бундай рейтинги тузилади. Ягона истисно 2021 йил бўлган, ўшанда ковид пандемияси туфайли тадқиқот ўтказмасликка қарор қилинган.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг ҳаво ифлосланиши бўйича жаҳон рейтингидаги ўрни маълум бўлганди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг бахтли давлатлар рейтингидаги ўрни аниқланган.

Автомобиль ҳаракати учун қийинлаштирилган йўллар ва соғлом турмуш тарзи: аҳолисидан велосипедлари кўп бўлган Нидерландия ҳақида
Жамият22:35 | 17.8.22
Автомобиль ҳаракати учун қийинлаштирилган йўллар ва соғлом турмуш тарзи: аҳолисидан велосипедлари кўп бўлган Нидерландия ҳақида
Хитойда жазирама иссиқ давомийлиги рекорд ўрнатди
Жаҳон22:12 | 17.8.22
Хитойда жазирама иссиқ давомийлиги рекорд ўрнатди
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Жамият21:28 | 17.8.22
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Жамият21:00 | 17.8.22
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди