Фарғонада эркак фоҳишахона ташкил қилиб, мижоздан 70 минг сўм олди

Фарғона вилояти Ёзёвон туманида уйида фоҳишахона ташкил қилган эркакка жарима тайинланди. Бу ҳақда «Марказий Фарғона» хабар бермоқда.

Фото: «ERA» / Иллюстратив

Маълум бўлишича, Б.Б. қўшмачилик қилиш йўли билан моддий бойлик орттириш мақсадида ўз уйида фуқаро В.Х. ва М.С.нинг жинсий алоқа қилиши учун хона ажратиб берган. Уларга шароит яратиб, қўшмачилик қилиб, бунинг эвазига В.Х.дан 70 000 сўм олган вақтида ИИБ ходимлари томонидан ушланиб, пул холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида олинган.

Жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман суди томонидан жиноят иши мазмунан кўрилиб, Б.Б.га Жиноят кодексининг 131-моддаси (Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 1-қисми билан баъзавий хисоблаш миқдорининг 25 бараварида — 6 750 000 сўм жарима жазоси тайинланди.

Аввалроқ Бухорода 22 ёшли қиз фоҳишахона ташкил қилганди. Шунингдек, Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланган.

Путин дунёдаги кескинликни камайтириш йўлини айтди
Жаҳон18:51 | 16.8.22
Путин дунёдаги кескинликни камайтириш йўлини айтди
Қашқадарёда магистраль сув қуруларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Жамият, Қашқадарё18:28 | 16.8.22
Қашқадарёда магистраль сув қуруларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Жамият18:00 | 16.8.22
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Жаҳон, Фотогалерея17:31 | 16.8.22
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Андижон, Жамият17:02 | 16.8.22
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Жамият16:15 | 16.8.22
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди