«Ҳар бир кўча кесимида китобхонлик, ‘Заковат’ ва бошқа интеллектуал ўйинлар йўлга қўйилади» — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев 30 июнь куни «Янги Ўзбекистон» боғида ўтказилган, Ёшлар кунига бағишланган тадбирда мамлакатда интеллектуал ўйинлар орқали 2 миллионга яқин ёшлар қамраб олинишини таъкидлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум бўлишича, Шавкат Мирзиёев ёшларнинг таълим олишига эътибор қаратиш билан бирга, китобхонликни янада кучайтириш зарур эканини айтган. Шу мақсадда маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ҳар бир кўча кесимида китобхонлик, «Заковат» ва бошқа интеллектуал ўйинларни йўлга қўйиши таъкидланган.

Айтилишича, бундай танловлар ҳар ҳафтада маҳалла кесимида, ҳар ойда туман миқёсида ва ҳар чоракда вилоят даражасида ўтказиб борилиши керак. Бу орқали 2 миллионга яқин ёшлар қамраб олинади.

«Шу билан бирга, вилоятлар, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳар бир мактаб кутубхонасига камида мингтадан янги бадиий адабиётларни етказиб беради», — деган Президент.

Шунингдек, мамлакат раҳбари 2022 йилдан бошлаб 36 та спорт федерацияси, 274 та спорт мактаби ўз ҳудудидаги маҳаллалар, ўрта мактаблар, коллеж ва техникумлар билан ҳамкорликда ишлашини қайд этган.

«Ҳар бир кўча, маҳалла, мактаб, коллеж ва техникумда футбол, баскетбол, волейбол, стол тенниси, велоспорт, югуриш, шахмат-шашка ва бошқа спорт турлари бўйича жамоалар тузилади. Албатта, бундай ишларни амалга ошириш маҳалладаги ёшлар етакчиларидан катта масъулият ва ташаббускорлик талаб қилади. Ислоҳотларимиз навқирон авлод ҳаётига янада чуқур кириб бориши учун ёшлар етакчиларига кенгроқ имконият ва ваколатлар берсак, ўйлайманки, сизлар ҳам буни қўллаб-қувватлайсиз.

Бундан буён ҳар йили олийгоҳларнинг сиртқи бўлимига ўқишга қабул қилинган 500 нафар энг фаол ёшлар етакчиларининг контракт тўловлари Ёшлар ишлари агентлиги томонидан тўлаб берилади», — деган Шавкат Мирзиёев.

Аввалроқ Шавкат Мирзиеёв мазкур тадбирда Ўзбекистонда «Ёшлар дафтари»га киритилганларга замонавий касблар, ахборот технологиялари ва хорижий тилларни ўрганиши учун ҳар бирига ойига 1 миллион 200 минг сўмдан субсидия берилишини маълум қилганди.

Қозоғистон Украина ҳудудларининг Россияга қўшилишига оид референдумларни тан олмайди
Жаҳон14:57 | 26.9.22
Қозоғистон Украина ҳудудларининг Россияга қўшилишига оид референдумларни тан олмайди
Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Жаҳон14:38 | 26.9.22
Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Жамият14:16 | 26.9.22
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Жамият13:54 | 26.9.22
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Жамият13:11 | 26.9.22
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди