Москвада мигрант ҳайдовчиларнинг машинасига огоҳлантирувчи тугма ўрнатилади

Москвада такси ҳайдовчиларининг машинасига огоҳлантирувчи тугмаси бўлган илова ўрнатилмоқда. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Фото: «Sputnik»

Бу орқали ҳайдовчи автомобилда юзага келиши мумкин бўлган нохуш ёки хавфли вазиятда Миллий гвардиядан ёрдам сўраши мумкин. Ҳозирда илова синов босқичида бўлиб, лойиҳа учун 14 та машинага «Help driver» деб номланган огоҳлантирувчи тугмага эга илова ўрнатилган.

Тугма ёқилгандан сўнг таксининг жойлашуви ва йўналиши дарҳол аниқланади, машинадаги видеокамера салондаги вазиятни ёзиб олишни бошлайди. Видео автоматик равишда серверга юкланади, у ерда тасвир олинганидан бошлаб бир неча кун сақланади. Илова кўпинча йўловчилар ҳужуми қурбонига айланган такси ҳайдовчиларининг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилишга мўлжалланган.

Аввалроқ Россияда мигрант ҳайдовчиларга оид янги қарор қабул қилинганди. Шунингдек, Ханти-Мансилар мухтор округида патент асосида ишлаётган меҳнат муҳожирлари учун бир қанча фаолият турларини тақиқланганди.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди