Ўзбекистон мактабларида қанча ўқитувчи олий маълумотли экани айтилди

Ўзбекистондаги мактабларда таълим бераётган ўқитувчиларнинг 90,1 фоизи олий маълумотга эга. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Фото: «Халқ сўзи»

Унга кўра, 2021–2022 ўқув йили бошига республикадаги умумтаълим муассасаларида жами 510 046 нафар ўқитувчилар фаолият юритмоқда. Жами ўқитувчиларнинг 53,1 фоизи қишлоқ мактабларида ва 46,9 фоизи шаҳар мактабларида фаолият юритиб келмоқда.

Умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган жами ўқитувчиларнинг:

  • ўрта махсус маълумотлилар — 9,9 фоиз;
  • олий маълумотлилар — 90,1 фоиз.

Шунингдек, республика умумтаълим муассасаларида битта ўқитувчига ўртача 12 нафар ўқувчи тўғри келаётгани айтилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда мактаб ўқитувчиларига меҳнат таътили пули беришда узилишлар бўлаётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилганди. Шунингдек, Андижонда ўқитувчилардан ота-оналар қаршисида узр сўраттирилгани, шундан сўнг вилоят ҳоким ота-оналар олдида узр сўраган ўқитувчилар ишига муносабат билдириб, ҳеч бир устоз бундай ҳолатга тушишига йўл қўйилмаслигини билдирганди.

Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Жаҳон, Фотогалерея17:31 | 16.8.22
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Андижон, Жамият17:02 | 16.8.22
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Жамият16:15 | 16.8.22
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди
Жаҳон15:12 | 16.8.22
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди
Тошкентда қўлга олинган Туркия фуқароси экстрадиция қилинди
Жамият15:11 | 16.8.22
Тошкентда қўлга олинган Туркия фуқароси экстрадиция қилинди
Россия Украинадаги урушда ядро қуролидан фойдаланадими?
Жаҳон14:37 | 16.8.22
Россия Украинадаги урушда ядро қуролидан фойдаланадими?