Путин Украинадаги урушнинг якуний мақсадини айтди

Россия президенти Владимир Путин Украинадаги «махсус ҳарбий операцияси»нинг якуний мақсади ҳақида гапирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Vanity Fair»

Президент 29 июнь куни Каспий саммити якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида бу бўйича маълумот берган.

«Якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир», — деган Путин.

Шунингдек, у «махсус операция» мақсадлари 24 февралдан бери ўзгармагани, рус қўшинлари ўз мақсадларига эришаётганини айтган.

«Биз хотиржам ишлаяпмиз, қўшинлар ҳаракат қилиб, вазифа қилиб белгилаган чизиққа етиб бормоқда. Ҳаммаси режа бўйича кетмоқда», — таъкидлаган Россия президенти.

У «махсус операция»нинг тугаш вақти ҳақида гапириш фойдасиз эканини қўшимча қилган.

«Вақт ҳақида гапиришнинг ҳожати йўқ, бу ҳаёт. Бу жараён реал. Баъзи муддатларга мослашиш нотўғри бўлади. Операциянинг тугаши жанговар ҳаракатлар шиддати билан боғлиқ. Интенсивлик эса бевосита мумкин бўлган йўқотишлар билан ўлчанади», — дея тушунтирган у.

Аввалроқ Путин дунёдаги озиқ-овқат нархи, иқтисодий инқироз ва дон ҳақида гапирганди. Шунингдек, Литвада Путинни ҳокимиятдан қандай олиб ташлаш муҳокама қилинганди.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди