Россиядаги янги Қрим-Конго геморрагик иситмасининг тарқатувчиси аниқланди
Россияда Қрим-Конго геморрагик иситмасининг янги штами топилганди. Мамлакат Фанлар академияси мутахассиси, вирусолог Виталий Зверев касаллик ташувчилари ҳақида батафсил маълумот берди.

Вирусологга кўра, чивинлар Қрим-Конго геморрагик иситмаси янги штамининг ташувчиси ҳисобланади, юқумли ҳашаротларни аниқлаш имкони эса мавжуд эмас. Зверев одамлар шу сабабли эҳтиёт бўлсиши ва ҳимоя воситаларидан фойдаланиши кераклигини айтган.
«Аввал ҳам ўлим билан якунланган касалланиш ҳолатлари бўлган. Вирус глобал исиш туфайли Конгодан Россиянинг жанубий ҳудудларига, жумладан, ҳудудга кўчиб келган чивинлар орқали тарқалади», — дейди Зверев.
У иситмани олдини олишнинг асосий усули чивин спрейи эканини қўшимча қилиб, тананинг очиқ қисмини ҳашаротлардан ёпиш кераклигини айтган. Иситма қонни қуюқлашитиши, бу эса ўлимга олиб келиши мумкин.
Аввалроқ ЖССТ 33 мамлакатда болалар орасида келиб чиқиши номаълум бўлган гепатит аниқланганидан ва UNICEF болаларда учрайдиган юқумли касалликдан огоҳлантирганди.



