Туризм статистикаси: Ўзбекистонда 2021 йилда қандай ишлар амалга оширилди?

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 30 июнь куни Туризм ва маданий мерос вазирлигининг шу даврга қадар амалга оширилган ишлар бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди. «Bugun.uz» мухбирининг хабар беришича, унда вазир ўринбосари Ботир Шаҳриёров ва вазирлик марказий аппарати бошқарма бошлиқлари иштирок этди.

Фото: «Bugun.uz»

Матбуот анжумани доирасида берилган маълумотларга кўра, 2021 йилда ҳудудларда 133 та янги меҳмонхона (хоналар сони 3384 та) ва 210 та ҳостел (хоналар сони 1946 та) фаолияти йўлга қўйилиб, жами жойлаштириш воситалари сони 1442 та улардаги ўринлар сони эса 71 247 тага етказилди.

Шунингдек, йил бошида туризм инфратузилмасини яхшилаш, хусусан, йўловчи сайёҳларнинг кўзланган манзил бўйлаб тўғри ҳаракатланишини таъминлаш бўйича жами 1 747 та, шундан 2021 йил давомида 437 та туристик йўл кўрсаткичлари ўрнатилган.

1096 та оилавий меҳмон уй (хоналар сони 3952 та)лари ташкил қилиниб, уларнинг умумий сони 2458 та ўринлар сони 21 018 тага етди. Туристлар учун хизмат кўрсатувчи 137 та янги туристик ташкилотлар фаолияти йўлга қўйилиши натижасида уларнинг сони 1483 тага етказилган.

Сайёҳлар ташриф буюрадиган обектлар, барча турдаги автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари, йўл бўйлари ва аҳоли гавжум жойларда республика бўйича 1502 та санитария-гигиена шохобчаси қурилган ва таъмирланган.

Республика ҳудудида мавжуд 4114 та автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларининг санитария-гигиена шахобчалари билан таъминланганлик даражаси 85 фоизга етказилган (3491 та АЁҚШ СГШлар билан таъминланган).

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига мувофиқ, 2022–2023 йилларда республикадаги барча туризм намойиши объектларида «санитария инқилоби» амалга оширилиши ҳақида хабар берилганди.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди