Туркияда маймунчечак касаллиги аниқланди

Туркияда маймунчечак билан касалланишнинг биринчи ҳолати аниқланди. Бу ҳақда «Sozcu» хабар берди.

Фото: «Yeni Şafak»

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кўжа Туркияда маймунчечак касаллиги аниқланганини тасдиқлаган.

«Беморларимиздан бирига маймунчечак ташхиси қўйилган. Хасталикка чалинган одам 37 ёшда бўлиб, унда иммунитет танқислиги кузатилган. Ҳозирда бемор изоляцияга олинган.

Контактни кузатиш амалга оширилди, бошқа касалланиш ҳолати топилмади. Маълумки, бу касаллик нафас олиш йўли билан эмас, балки яқин жисмоний алоқа орқали юқади», — дейди вазир.

Маймунчечак — одамларга ҳайвонлардан юқадиган, кам учрайдиган вирусли касаллик. У касалланган ҳайвонларнинг қони, сўлаги ёки касал териси, шиллиқ пардалари билан бевосита алоқа қилиш орқали юқади. Яна бир омил, бу касал ҳайвонларнинг гўштини истеъмол қилиш ҳисобланади.

Шу билан бирга, маймунчечак одамдан одамга ҳаво томчилари орқали ёки жинсий йўл билан юқиши мумкин. Британияда ҳозир касалликнинг жинсий йўқ билан юқиш йўллари ўрганилмоқда.

Ҳасталик аломатлари орасида титроқ, чарчоқ, юқори иситма, бош оғриғи ва юздан бошланиб, тананинг қолган қисмига тарқаладиган тери тошмаси, яра киради. Маймунчечакка қарши махсус даволаш усули, шунингдек, унга қарши вакцина мавжуд эмас.

Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Андижон, Жамият17:02 | 16.8.22
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Жамият16:15 | 16.8.22
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди
Жаҳон15:12 | 16.8.22
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди
Тошкентда қўлга олинган Туркия фуқароси экстрадиция қилинди
Жамият15:11 | 16.8.22
Тошкентда қўлга олинган Туркия фуқароси экстрадиция қилинди
Россия Украинадаги урушда ядро қуролидан фойдаланадими?
Жаҳон14:37 | 16.8.22
Россия Украинадаги урушда ядро қуролидан фойдаланадими?
Япония бош вазири мамлакат ҳеч қачон уруш қилмаслигига қасам ичди
Жаҳон13:37 | 16.8.22
Япония бош вазири мамлакат ҳеч қачон уруш қилмаслигига қасам ичди