Хитой NATO’нинг унга нисбатан позициясига муносабат билдирди

Хитойнинг БМТдаги вакили Чжан Цзюнь мамлакат NATO’нинг янги стратегик концепциясининг оқибатларидан хавотирдалигини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Alwafd»

Цзюнь БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида дунёнинг барча тинчликсевар давлатлари сингари Хитой ҳам NATO’ни кузатаётганини айтган. У Хитой «стратегик концепция деб аталмиш сиёсий оқибатларидан» чуқур хавотирда эканини билдирган.

«NATO’нинг айрим етакчилари яқинда бошқа давлатларни таҳдид сифатида кўрсатди. Аммо ҳақиқат шундаки, альянснинг ўзи дунёнинг турли бурчакларида муаммоларни келтириб чиқаради», — деган у.

Маълумот ўрнида, янги стратегик концепция NATO’нинг Мадридда 28-30 июнь кунлари бўлиб ўтадиган саммитида қабул қилинади. Янги ҳужжатда альянс давлатлари Россия ва Хитойга нисбатан ўз позицияларини ўзгартиради.

Аввалроқ Хитой дунёдаги тинчлик учун асосий таҳдид нималигини эълон қилганди. Шунингдек, мамлакат раҳбари Украинадаги урушга муносабат билдирганди.

Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Жамият18:00 | 16.8.22
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Жаҳон, Фотогалерея17:31 | 16.8.22
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Андижон, Жамият17:02 | 16.8.22
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Жамият16:15 | 16.8.22
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди
Жаҳон15:12 | 16.8.22
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди
Тошкентда қўлга олинган Туркия фуқароси экстрадиция қилинди
Жамият15:11 | 16.8.22
Тошкентда қўлга олинган Туркия фуқароси экстрадиция қилинди