Бугун оқшоми. Нархи ошмайдиган электр ва газ, Қурбон ҳайити — 9 июль, чақириқ бериб чарчамаган Лукашенко

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

Бугунги дайжестнинг хабари қисми бўлажак магистрлар учун: Ўзбекистонда магистратурага ҳужжат қабул қилиш бошланди. «Bugun.uz» бу бўйича қўлланма тайёрлади.

Фото: «Bugun.uz»

Магистратура босқичига қабул жараёни 1 июлдан 30 июлга қадар (шу куни ҳам) «magistr.edu.uz» веб-сайти орқали амалга оширилади. Бу йилдан бошлаб ушбу босқичда бакалавр димпломи бали ўртача кўрсаткичи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификат бали асосида, қўшимча имтиҳонларсиз қабул бўлади. Шунингдек, бу ўқув йилидан бошлаб икки марта — ёзда (ҳозир) ва қишда қабул бўлиб ўтади.

Bugun.uz жараён қандай бўлиши, IELTS ёки бошқа халқаро сертификатлардан энг ками нечи балл бўлиши кераклиги ҳақида тўлиқ тушунтириш тайёрлади.

Ўзбекистонда аҳоли учун электр ва газ тарифлари ошмайдиган бўлди. Ўрнатилиши кутилаётган «ижтимоий меъёр» қайта кўриб чиқилади.

Фото: «Bugun.uz»

Муҳокамага чиқарилган қарор лойиҳаси бўйича аҳоли томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазалардан келиб чиқиб, қарор лойиҳасида аҳоли учун жорий этилиши назарда тутилган «ижтимоий меъёр»нинг (табақалаштирилган нархлар, яъни лимитли) жорий қилиниши мутахассислар томонидан қайта кўриб чиқилмоқда ва мазкур қарор билан аҳоли учун нархлар ўзгаришсиз қолдирилмоқда.

«Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархларини ўзгартириш тўғрисида»ги қарор лойиҳасида таклиф этилган нархларга ўтилмай, газ ва электр нархи аҳоли учун ўзгаришсиз — 1 кВт соат электр энергияси 295 сўм, 1 куб м табиий газ 380 сўм қолдириладиган бўлди. Агар қарор лойиҳаси маъқулланиб, ушбу тизимга ўтилганида, 1 июлдан бошалб қуйидаги нархларда ҳисобланарди:

Электр энергияси бўйича:

аҳоли учун 1 кВт.соат электр энергияси истеъмоли ойига 250 кВт соатгача — 325 сўм, 250 кВт.соатдан юқори ҳар 1 кВт.соат учун — 650 сўм;

Фото: «Bugun.uz»

Табиий газ бўйича:

аҳоли учун 1 куб метр табиий газ истеъмоли ойига иситиш мавсумида 700 куб метргача — 410 сўм, 700 куб метрдан юқори ҳар 1 куб метр учун — 1200 сўм, иситиш мавсумидан ташқари даврда 200 куб метргача — 410 сўм, 200 куб метрдан юқори ҳар 1 куб метр учун — 1200 сўм;

Энергетика вазирлигига кўра, ушбу қонун лойиҳаси аҳолида келиб тушган таклиф ва эътирозлар сабаб қабул қилинмаган, уларнинг асосий қисми қайси йўналишда эканини бу ерда ўқишингиз мумкин.

Ҳафта охирида ҳаво яна исий бошлайди. Аммо бу узоқ давом этмайди.

«Ўзгидромет»га кўра, якшанба куни ҳарорат 38–41 даражагача кўтарилади. Ушбу кунларда жанубий ҳудудларнинг энг чекка қисмида 43–45 даражагача бўлган ҳарорат билан жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб туради.

Фото: «Bugun.uz»

Бу иссиқ узоқ вақт давом этмайди. Кейинги ҳафтанинг бошидан Волга бўйи ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келади. Душанба кунидан ҳарорат аста-секин пасайишни бошлайди ва ҳафтанинг аксарият кунларида 30–38 даража атофида бўлади.

Ҳурматли ҳайдовчилар, энди машинангизда «тонировка» бор ёки энг камида буни арзонроқ ўрнатиш имконингиз бор. Энди иссиқ унчалик сезилмайди, ҳамма хурсанд, ҳамма бахтли. Майли, ошдан олинглар, совумасин.

Тошкент аэропортида кузатувчиларнинг терминалга кириши 31 июлга қадар чекланди.

Фото: «Uzbekistan airports»

Тошкент аэропортида зиёратчиларнинг Ҳажга жўнаб кетиши ва қайтиб келиши, шунингдек, аэропортда олиб борилаётган реконструкция ишлари сабаб терминалга кузатувчиларнинг киришига вақтинчалик чеклов жорий этилган.

Терминал биноси ва олд ҳудудларда тирбандликлар олдини олиш мақсадида чекловлар 31 июлига қадар амал қилади. Қўшимча қилинишича, эстакадага чиқиш автомобиллар ва автобуслар учун очиқ.

Расман: Ўзбекистонда 9 июль Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди. Ўзбекистонликлар иш ҳафтасининг туридан қатъий назар кетма-кет 4 кун дам олади.

Фото: «Bugun.uz»

Ўзбекистонда Президентнинг «Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарори билан 9 июль Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди. Президент фармонига мувофиқ, 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган. Шунга кўра, Қурбон ҳайити арафасида иш ҳафтасининг туридан қатъи назар 4 кун дам олинади. Бунда:

  • 9 июль (шанба) – Қурбон ҳайити байрами;
  • 10 июль (якшанба) – дам олиш куни;
  • 11 июль (душанба) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
  • 12 июль (сешанба) – 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 16 июль (шанба) дан кўчирилган дам олиш куни.

Хўш, оламда нима гап?

Лукашенко постсовет давлатларини Иттифоқ давлатига яқинлашишга чақирди. 

Беларусь раҳбари Александр Лукашенко постсовет мамлакатлари суверенитетни қандай сақлаб қолиши мумкинлиги ҳақида гапирди (қаранг, нақадар рамзий). Лукашенкога кўра, бунинг учун улар Беларусь ва Россия иттифоқ давлатига яқинлашиши керак.

«Бугун постсовет давлатлар, агар, албатта, ўз суверенитети ва мустақиллигини сақлаб қолишни истаса, иттифоқ давлати билан яқинлашишдан чин дилдан манфаатдор бўлиши керак. Биз глобал муаммоларни фақат биргаликда енгишимиз мумкинлигига амин бўлдик», — дейди у.

Президентнинг таъкидлашича, «ҳали шубҳаланаётган» давлатлар бирдамлик, давлатлараро алоқаларни мустаҳкамлаш ва «оддий инсоний муносабатлар»сиз муаммоларга дуч келишини тушуниши керак. «Эртага биз бўлмаслигимиз мумкин», — деган Лукашенко.

Эслатиб ўтамиз, айнан мана шу одам аввалроқ Ўзбекистон Россия ва Беларусь Иттифоқ давлатига қўшилиши мумкинлиги ҳақида гапирганди.

Бу одам огоҳлантириб, чақириб чарчамайди: Лукашенко Россияни дунёда ядро қуролидан фойдаланишга тайёр бўлишга чақирди.

У Москвани дунёда ядро қуролидан фойдаланишга «тайёр бўлишга» чақириб, Беларус ҳудудида ядровий ўқ-дорилар омбори йўқлигини айтган.

«NATO самолётлари Иттифоқ давлати чегаралари яқинида учишади, машқ қилади. Нима учун машқ қилишади? Нега улар ядровий бланкаларни олиб юришади? Эртага самолётга ядровий бомба қўйиш ва уни керакли жойга ташлаш учун. Шунинг учун биз ҳали жавобни акс эттирмадик.

Россияда ядровий ўқ-дорилар омборлари бор. Путин тўғри айтганидек, олтита давлат олти нуқтада ядровий каллакларга эга» — деган Беларусь президенти.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

Қашқадарёда икки киши йигитни дўппослаб ўлдирди
Жамият15:26 | 13.8.22
Қашқадарёда икки киши йигитни дўппослаб ўлдирди
«Толибон» Афғонистонда «Ал Қоида» раҳбари ўлдирилганини тан олдими?
Жаҳон15:22 | 13.8.22
«Толибон» Афғонистонда «Ал Қоида» раҳбари ўлдирилганини тан олдими?
Ўзбекистондаги баъзи давлат тиббиёт муассасаларида нархлар нега қимматлигига изоҳ берилди
Жамият15:02 | 13.8.22
Ўзбекистондаги баъзи давлат тиббиёт муассасаларида нархлар нега қимматлигига изоҳ берилди
Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Жамият14:27 | 13.8.22
Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Жамият, Тошкент ш.14:09 | 13.8.22
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади