Буюк Британияда Борис Жонсонга нисбатан янги тергов бошланди
Буюк Британия парламенти бош вазир Борис Жонсонни тергов қилиш режасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Бу билан имтиёзлар қўмитаси Жонсон ҳукумат партиялари ва коронавирус чекловлари билан боғлиқ сиёсий жанжал ҳақидаги турли изоҳлари билан парламентни чалғитдими ёки йўқлигини кўриб чиқади. Агар қўмита бош вазир парламентни атайлаб чалғитганини аниқласа, конвенция Борис Жонсоннинг истеъфосини талаб қилади. Тергов давомида қўмитага фахрий мухолифатдаги лейборист депутат Харриет Харман раислик қилади.
Қўмита гувоҳлик бўйича эшитувлар кузда бошланишига қарор қилган. Гувоҳларнинг оғзаки ёки ёзма кўрсатмаларини аноним тарзда қабул қилишга тайёрлик эълон қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Британия сиёсий элитасининг партиялари COVID-19 пандемияси даврида бир неча бор ўтказилган, улар билан боғлиқ жанжал Partygate деб номланган. Полиция маълумотларига кўра, Жонсон камида олтита шундай тадбирда қатнашган.
Аввалроқ Борис Жонсон карантинда базм уюштирганидан афсусланмаслигини айтганди. Шунингдек, Жонсон ишдан кетмаслиги учун ўзини ҳимоя қилиш мақсадида хат ёзганди.




