Дунёда интернетдаги фирибгарлик бўйича етакчи давлат номи маълум бўлди

Буюк Британия интернетдаги фирибгарликнинг тарқалиши бўйича жаҳонда энг етакчи давлатга айланди. Бу ҳақда «Financial Times» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, жиноятчилар 2021 йилда британияликлардан рекорд даражадаги 1,3 миллиард фунт стерлингни (1,58 миллиард доллар) ўғирлашга муваффақ бўлган. Британия «фирибгарлик эпидемияси»ни бошидан кечирмоқда ва фақат молия институтлари, интернет гигантлари ва телекоммуникация компанияларининг биргаликдаги ҳаракатлари расмийларга фуқароларни алданишдан тўхтатишга ёрдам бериши мумкин.

2021 йили 40 миллиондан ортиқ британиялик фирибгарлар қурбонига айланган. 2020–2021 йилларда фирибгарлик барча жиноятларнинг 39 фоизини ташкил қилган. Буюк Британияда фирибгарлар ўз фаолиятини осон йўлга қўйишининг учта сабаби бор: инглиз тилида сўзлашувчи аҳоли, онлайн-банкинг ва ўзларининг тезкор тўлов тизимларидан кенг фойдаланиш. Биргаликда бу ҳужумчиларга ҳаракат қилиш имкониятини беради.

2021 йилда фирибгар жабрланувчини «хавфсиз ҳисоб рақамлари»га пул ўтказишга кўндирган ҳолатлар сони 51 фоизга ошган. Муаммонинг ечими иқтисодий жиноятлар тўғрисидаги қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ҳам бўлиши мумкин. Унга кўра, банклар шубҳали фаолият қайд этилган тақдирда тезкор тўловлар тизимини тўхтатиши мумкин.

Аввалроқ дунёда 10 йилдан сўнг хакерлар етказган зарар қанчани ташкил этиши айтилганди. Шунингдек, Google Қозоғистон жосуслик дастуридан фойдаланганини тасдиқлаганди.

Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Жаҳон11:27 | 13.8.22
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Жаҳон11:13 | 13.8.22
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Ўзбекистон мобил алоқа абонентлари сони маълум қилинди
Жамият11:10 | 13.8.22
Ўзбекистон мобил алоқа абонентлари сони маълум қилинди