Фарғонада ЙПХ инспектори билан жанжаллашган эркак 10 суткага қамалди — видео

Фарғона вилояти Қува туманида 22 апрель куни ЙПХ инспектори ва ҳайдовчи ўртасида жанжал содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича,  фуқаро А.Т. туман марказида «Nexia» автомобилини бошқариб бораётиб, йўл-ҳаракати қоидаларини бузгани сабаб туман ИИБ ЙПХ ходими томонидан тўхтатилган. Ҳайдовчи тегишли ҳужжатларни тақдим қилмасдан, ЙПХ ходимининг қонуний талабига бўйсунмаган ва уни ҳақорат қилган.

Шунингдек, автомашинада бўлган фуқаро З.С ички ишлар органлари ходимларидан норози бўлиб, жамоат жойида тартиббузарлик қилган.  Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.Т. ҳамда З.С. ларга нисбатан Қува туман ИИБ томонидан маъмурий тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича Қува туман судига юборилган.

Суднинг қарори билан А.Т. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183–194-моддаси 1-қисмида кўрсатлиган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилиб, 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси, З.С га нисбатан юқоридаги моддалар тартибида жарима жазоси тайинланган.

Аввалроқ Тошкентда йўл-патруль хизмати ходими ва ҳайдовчи ўртасида жанжал юз бергани ҳақида хабар берилганди.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди